» » Ер эгасиз эмас

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Ер эгасиз эмас

- Нега экин майдонига бетон ташлаяпсиз?
- Раис ер ажратиб берди. Ана, юқорироқда ҳам ҳамма хоҳлаганича ерни ўлчаб, қозиқ қоқиб олган.
Ҳа, кейинги пайтда суғориб ҳайдаладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан ҳеч қандай ҳужжатсиз фуқароларга уй-жой қуриш учун ажратиб бераётган ана шундай "фермер"лар ҳам топилаяпти. Янги қишлоқ маҳалласи ҳудудидаги "Ўрта Чимбой сор лочини" фермер хўжалигининг экин майдони мониторинг тартибида ўрганиб чиқилганда, шундай ҳолатга дуч келинди. Хўжаликнинг 4-контуридаги 7,5 гектар майдонга чигит экилиши лозим бўлгани ҳолда, раис (собиқ) фуқароларга уй-жой қуриш учун ажратиб берган. Шундан 2,5 гектарига 2017-2018 йилларда 15 та уй-жой қурилган. Қолган 5 гектар майдоннинг айрим қисмларига пойдевор қилинган ёки тош тўкилган, қозиқлар қоқилиб, участка учун чегаралаб қўйилган.
Ўрганишлар шуни кўрсатаяптики, айрим ҳудудларда режалаштирилган экин ўрнига ўз билганича "деҳқончилик" қилаётган фермерлар томонидан 226,3 гектар ер майдонига ўзбошимчалик билан беда экиб ташланган. Кичик Чимбой, Н.Нортоев номли, "Паст Дарғом", Навбаҳор, Самарқанд, Илм массивларида бундай ҳолатлар аниқланиб, жойида бартараф этилди.
Ер эгасиз эмас. Ўз манфаати йўлида ерни талон-тарож қилган фермерлар қонун олдида жавоб беришади.

А.ТИЛЛАЕВ,
туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи.
скачать dle 11.3
Калит сўз Yer egasiz emas

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56