» » ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

     Шу йил 27 февраль куни халқ депутатлари туман Кенгашининг эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгаши раиси ўринбосари М.Бекова бошқариб борди. Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, судлар раислари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона, ташкилотлар ва сиёсий партиялар Кенгашлари раҳбарлари иштирок этишди. 4-Дўстлик сайлов округидан Ҳанифа Ниёзқулова сессияда котиблик қилди.
Дастлаб халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга 2019 йил 10 февраль куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси М.Сувоновнинг ахбороти эшитилди. Сўнг 8-Тоз сайлов округидан туман Кенгаши депутати этиб сайланган Ш.Худойбердиевнинг ваколати тасдиқланиб, ЎзЛиДеПси депутатлик гуруҳи таркибига ўзгартириш киритилди. Амалдаги қонунга мувофиқ, туман ҳокими Кенгаш раиси ҳисобланиши нуқтаи назаридан сессия ишини Ш.Худойбердиев давом эттирди.
  Сўнг туман ҳокими биринчи ўринбосари Н.Сулаймоновнинг "Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва баҳорги экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ахбороти эшитилди. Таъкидланганидек, аҳолининг мавжуд 7628 гектар томорқаларидан унумли фойдаланиш эл фаровонлигининг асосий манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам томорқаларни экинга тайёрлаш, иссиқхоналар қуриш, "Томорқа хизмати" ва фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши билан ҳамкорликда зарурий чоралар кўриш лозимлиги айтиб ўтилди. Туманда 2019 йил ҳосили учун парвариш қилинаётган 17391 гектар бошоқли дон экинларидан 27 та фермер хўжалигининг 134 гектар ғалла майдони қолоқ, 53 та фермер хўжаликларида 278 гектар бошоқли дон экинлари ривожи ўрта даражада. Бу эса агротехник тадбирларни янада кучайтиришни тақозо этиши ва соҳага оид масалалар тўғрисида хоким ўринбосари Ҳ.Бўриев ахборот берди.
   Сессияда туман маҳаллалар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Қодиров шу йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида белгиланган вазифаларга тўхталди.
Жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар раислари А.Сафаров, В.Файзуллаев, А.Болтаев ва Л.Асатовлар ўтган йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот беришди. Ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2019 йилнинг январь ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ИИБ бошлиқининг ўринбосари Б.Азимов ҳисоботи ҳам эшитилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан сессияда қарор қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56