» » Зараркунандалар экинга зиён

ЯНГИЛИКЛАР

Зараркунандалар экинга зиён

   Қишнинг сўнгги ойи ҳам охирлаб, ўлкамизда баҳор саси сезила бошлади. Бободеҳқон аллақачон экин учун жой ҳозирлашга киришган. Кўпчилик томорқа эгалари картошка экишни бошлаб юборган, десак хато бўлмайди.
    Ҳа, картошка иккинчи нонимиз, неъматларнинг сараси ҳисобланади. У қанча эрта экилса, шунча олдин тайёр бўлади. Албатта, экин ўзига яраша парвариш, эътибор талаб қилади. Уни вақтида суғориш, ишлов бериш билан мўл ҳосилга эришиш қийин. Чунки, экинни турли касаллик, зарарли ҳашоратлардан ҳимоя қилиш парваришнинг энг муҳим омили саналади. 

      Айниқса, кейинга 1-2 йил ичида картошка, помидор каби экинларни зарарлайдиган қурт, куя кўпайиб кетди. Асл ватани Жанубий ва Марказий Америка ҳисобланган бу зараркунанда ҳашоратлар бугунги кунда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатларига тарқалган.
Экинни энг аввало, баргларига зарар етказувчи куя-қуртдан қутилиш учун биринчи галда экин майдонларини чуқур шудгорлаш, касалликларга чидамли навлардан экиш ва уларни вақти-вақти билан дорилаб туриш зарур. Қолаверса, зараркунандаларнинг ўчоғи - омборхоналарни ҳам карантин қилиш лозим. Бундан ташқари, бошқа давлат ёки вилоятлардан келтирилган сабзавотлар қоп, қутиларини бўшагандан сўнг ёқиб юбориш керак.
Ф.ХОЛМУРОДОВ,
туман карантин инспекцияси агроном
инспектори.

скачать dle 11.3
Калит сўз Zararkunandalar ekinga ziyon

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56