» » Олдиндан хабардор қилинса…

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Олдиндан хабардор қилинса…

   Халқнинг дардини тинглаш, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш айни пайтда долзарб масалалардан бири. Бу борада соҳалар мутахассислари билан ўтказилаётган сайёр қабулларда қайсидир муаммоларга ечим топилаяпти, қайсигадир эса йўқ.
Жума шаҳридаги 32-сонли мусиқа ва санъат мактабида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳафоза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган сайёр қабулда ҳам атроф-муҳит тозалигига боғлиқ муаммолар ўртага ташланди.
   Жумладан, Жума шаҳридан Н.Ҳайитов тумандаги мавжуд 149 та қабристонларга экологик экспертиза хулосасини олиш масаласи, Қўқони маҳалласидан Илҳом Сиддиқовнинг туман "Тоза ҳудуд" ДУК филиали томонидан чиқиндиларнинг вақтида олиб кетилмаётгани, қолаверса, аҳоли яшаётган баъзи ҳудудларда ахлат ва чиқинди уюмлари тўпланиб қолаётганлиги хусусида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Қабул давомида 7 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари беш кун муддатда ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли мутахассисларга топшириқлар берилди.
     Дарвоқе, атроф-муҳит тозалиги фуқароларимизнинг экологик ва ҳуқуқий маданиятига ҳам боғлиқ. Бу борада жойларда тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтириш лозим. Сайёр қабулнинг намунали ташкил этилмаганлиги фикримизнинг исботидир. Зеро, атроф-муҳит мусаффолиги учун куюнчаклар кўп. Ариқ-зовурларнинг чиқиндилар билан тўлиб қолаётгани, дов-дарахтлар кесилмаслиги, сув ҳавзаларининг қирғоқ минтақаларидаги қонунсиз қурилишлар ва ҳоказо. Бу муаммолар айтилиши учун олдиндан аҳолининг хабардор қилинмагани қабулда сезилди.

Гулжаҳон МАРДОН.
қизи.
скачать dle 11.3
Калит сўз Obodonldshtrirish ishlari

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56