» » Оғзаки ва ёзма мурожаатлар эътиборда

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Оғзаки ва ёзма мурожаатлар эътиборда

  - Маҳалламизга ўзини сут йиғувчи тадбиркор сифатида танитган қўшни қишлоқлик С. исмли йигитга ишониб 2000 сўмдан ҳар куни 2-3 литрдан сут топширгандим. 5 ойдан буён 102 литр сутнинг пулини бугун, эртага деб бермаяпти, - дея оғзаки мурожаат қилди қатортераклик Г.Қодирова.
Фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мурожаат ўрганилди ва С.дан сут маҳсулотларининг қолган суммаси Г.Қодировага олиб берилди.
  Шунингдек, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг ишонч телефонига қўнғироқ қилган Меҳнат маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Б.Ғаффоровнинг мурожаати ўрганилди.
Мурожаат Жума буюм бозоридаги 11-сон дўкон сотувчиси 2 ядроли ноутбукни 4 ядроли деб алдаб сотгани, алмаштирмоқчи бўлиб олиб келганида, дўкон эгаси бўйин товлагани ҳақида эди. Жамият ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ноутбук 4 ядролисига алмаштириб берилди.

Нормурод ТОШБОЕВ,
Туман ИҲҲҚЖ ижро этувчи аппаратининг
ҳуқуқий ҳимоя мутахассиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз Og`zaki murojaatlar

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56