» » Ҳарбий хизматга чақирув жараёнида ўзгариш борми?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Ҳарбий хизматга чақирув жараёнида ўзгариш борми?

  Вилоятнинг барча туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимларида навбатдаги чақирувга тайёргарлик кўриш 2018 йилнинг август ойидан бошлаб юборилган эди. Туман, шаҳар ҳокимларининг қарорларига асосан, мудофаа ишлари бўлимлари томонидан маҳаллаларда чақирилувчиларни ўрганиш ишлари олиб борилди. Сентябрь ойида жисмоний тайёргарлик ўрганилди, ноябрь ойида тест синовлари олинди. Март ойида эса чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга юбориш ишлари бошлаб юборилади. Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Чақирилувчиларнинг бўйлари 170 сантиметрдан кам бўлмаслиги, оғирлиги 60 килограмдан юқори бўлиши шарт.
 Армиямиз сафларида хизмат қилишни хоҳловчилар кўп. "Мени муддатли хизматга олишмади", "Сафарбарлик чақирув резерви хизмати 3 ойга ошибди", дея турли мурожаатлар ҳам оз эмас. Қуйида ҳарбий хизматга алоқадор мутасаддилар фикридан саволларга ойдинлик киритилади.
  Алишер Раимжонов - вилоят ҳокимининг ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчиси:
- Бу галги чақирув жараёнида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, маҳалла, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи кенгашлари билан биргаликда ёшларни қуролли кучларимизга тайёргарлиги борасида тадбирлар ташкил қилинди.
Фарҳод Алимжонов - вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник:
- Бу йилги чақирув жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида туман, шаҳар бўлимларимиздаги тиббий кўрик комиссияларида кузатув камералари ўрнатилди.
Фаррух Фатуллаев - Самарқанд ҳарбий прокуратураси ходими:
- Чақирувда коррупциянинг олдини олиш мақсадида чақирувга қадар барча туман, шаҳар мудофаа ишлари бўлимида назорат ўрнатилди. Жумладан, ҳар бир мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий прокуратура органларининг ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, ҳарбий прокуратура ходимлари томонидан чақирилувчиларнинг ўзлари, ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Фирибгарлик ҳолатларининг қурбони бўлмаслик борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Фарҳод Алимжонов - вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник:
- 2018 йил 27 январь куни қабул қилинган дерективанинг мазмун-моҳияти борасида тушунчалар берилди. Маҳаллаларда чақирилувчиларга муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш талаблари ҳақида маълумотлар билан таништиприлди. Бунинг натижасида, эътироз билдириб, шикоят қилувчиларнинг сони бир қанчага камайишига эришилди. Сафарбарлик чақируви резервига юбориладиган чақирилувчилар "Умумҳарбий мажбурий ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонуннинг 6-моддасига асосан, муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли, чақириш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган, лекин нав-батдаги чақирувга чақирилмайдиган чақирилувчилар сафарбарлик чақирув резервига чақирилади, деб белгилаб қўйилган. Сафарбарлик чақирув резервига тўланадиган пул миқдори Мудофаа вазирлигининг махсус хисоб рақамига тўланади. Бу энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида ҳисобланади.
  2017 йилда ҳарбий доктрина қабул қилинди. Ундаги талаблар кенг жамоатчилик вакилларига тўлиқ таништириб ўтилди. Ҳозирги пайтда муддатли ҳарбий хизматга бораман, деган чақирилувчилар учун яратилган шароитлар, мудофаа тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг армияга бўлган қизиқишини кучайтирмоқда.
   Муддатли ҳарбий хизматга чақириш борасидаги муддатлар ҳам ўзгарган. 2018 да ҳарбий хизматга чақириш февраль-март ойларига белгиланган эди. Бу йил эса мазкур ишлар май ойида амалга оширилади. Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақирув резервини ўтаб қайтган ҳарбий хизматчиларга бериладиган ҳарбий гувоҳномаларнинг ҳуқуқи бир хил ва тенг кучга эга.
Ўз мухбиримиз.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56