» » Оқсоқоллар сайлови май ойида ўтказилади

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

Оқсоқоллар сайлови май ойида ўтказилади

     2018 йил 15 октябрь куни "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги қонун қабул қилинди.
    Унга кўра, шаҳарча, қишлоқ, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бир қатор янги, хусусан, эндиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан бир вақтда уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби бекор қилинди.
     Қонунда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилиши белгиланди.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқароларнинг иштирок этиши ихтиёрий ҳамда эркиндир.
    Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолини) сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар эга.
Муҳим ўзгаришлардан яна бири:
     Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) уч йилга сайланадиган бўлди. Муқаддам улар икки ярим йилга сайланар эди.
    Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, давлат органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг, илмий ва бошқа ташкилотлари вакиллари киритилиши мумкинлиги Қонунда акс этди.
    Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда, ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
    Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш учун фуқаролар йиғини чақирилади.
Сайловларда фуқароларнинг вакиллари бўлиши учун ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиш кераклиги қайд этилди. Эндиликда, бу вакилларнинг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак бўлади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари фақат яшириш овоз бериш орқали амалга оширилади. Илгари сайловлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали амалга оширилар эди.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича овоз бериш ўтказилаётганда фуқаролар йиғини иштирокчиларига сайлов бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан берилади.
Бюллетень овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдирилади.
       Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланган, деб ҳисобланади.
Фуқаролар йиғини раисининг навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилади.
Шу муносабат билан фуқаролар йиғинлари амалдаги раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг ваколатлари муддати 2019 йил май ойига қадар узайтирилди.
Э.АЛИЕВ,
туман маҳаллалар кенгаши ташкилий-услубий шўъба 1-тоифали мутахассиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Маҳалла сайлови

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56