» » Коллежларда таълим-тарбия қандай?

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

Коллежларда таълим-тарбия қандай?

        Сарлавҳага юқоридаги савол бежизга танланмади. Чунки, бугун бозорларда, интернет-кафеларда "бўш" вақтини ўтказаётган аксарият ёшлар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари. Дарс давом этаётган бир пайтда, нега улар кўчада?
      Ота-оналарнинг ҳам кўпчилиги фарзандларини машғулотларга бормаётганига "кўникиб" қолишаётгандай гўё. Айни пайтда, айрим коллежларга ойига бир ёки икки марта, баъзида 2-3 ойда дарсларда "кўринаётган", мунтазам равишда машғулотлар "эсидан чиққан" ўқувчилар ҳар қайси коллежда бор. Бунинг сабаби, "коллежлар тугаяпти" деган кайфиятдаги ўқитувчиларнинг ўзибўларчилиги эмасми?
     Шу йил 5-6 февраль кунлари тумандаги 14 та коллежда таълим-тарбия сифати, ўқитувчиларнинг дарс самарадорлигини оширишга эътибор даражаси жамоатчилик вакиллари билан ўрганилди. Паст Дарғом қурилиш технологиялар касб-ҳунар коллежи ўқи-тувчиларнинг аксариятида дарс ишланмалари мавжуд эмас. Дарсларга тайёргарлик кўрилмаган. Бу ҳолдан андаза олган шекилли, айрим фанлардан ўқувчилар дафтар ҳам тутишмаган. Бундай ҳолатга таълим муассасаси раҳбарияти панжа ортидан қараётир, десак, хато қилмаймиз.
       Дўрмонтепа маиший хизмат коллежида ҳам аҳвол шундай. Ўқитувчиларнинг дарс кузатув дафтарлари, тўгарак журналлари юритилмаган. Давомат атиги 31 фоизни ташкил этгани ҳолда мактаб ўқувчилар сонини ошириш учун "ёлланма ўқувчиларни" ҳам шу куни топишибди. Автомобиль ва йўллар, Чархин ижтимоий иқтисодиёт, Дўрмонтепа маиший хизмат касб-ҳунар коллежларида ўқитувчи ходимлар навбатчилиги номигагина қўйилган. Навбатчи қайси ўқитувчи ишдалиги, қанча ўқувчи машғулотда қатнашаётганидан тасаввурга ҳам эга эмас.
     Паст Дарғом хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи спорт залида болалар шуғулланиши учун кийим алмаштириш хоналари михлаб қўйилган. Ўрганилган кун директор ўринбосари ўз фаолияти бўйича бирорта ҳужжат тақдим этолмади. Маош олиб ишлайдиган директор ўринбосарининг бу иш "услби" дан директор нега хабарсиз. Гуруҳларда давомат ўрганилганда 30 фоиз ҳам эмаслиги маълум бўлди. Айрим гуруҳлар ўқувчилар сонини ошириш учун қўшиб "ўқитилмоқда".
      - Дарсга нега кечикдинг? Ҳозир қайси машғулот ўтилиши керак?
Чандир иқтисод ва сервис касб-ҳунар коллежи коридорида юрган 306-гуруҳ ўқувчисига берилган бу саволга ҳеч қандай жавоб бўлмади. Ўқувчининг қўлида ўқув қуроллари йўқ. 303-гуруҳда шу куни 11 нафар ўқувчи машғулотларда қатнашаётган экан. Ўқитувчи Озодбек Бўронов шу куни келмаган ўқувчиларни журналга белгиламаган ҳам.
     Тиббиёт коллежининг 206-гуруҳида дарс ўтаётган ўқитувчи Гулфира Ҳамидова 5 февраль куни машғулотларга келмаган ўқувчиларни баҳолашга "эринмаган". Гуруҳ ўқувчиларидан бирининг конспект дафтарида 3 йил мобайнида 3 та мавзунинг сарлавҳалари ёзилган, холос. 203-гуруҳ ўқувчиларидан дарс пайтида нега бўш юришганини сўрадик.
- Биринчи дарс она тили фанидан эди. Ўқитувчи келмади…
       Коридордаги машғулотлар жадвалига кўз югуртирдик. Катакли дафтарнинг бир варағига "Дарс йўқ" деган жумла ёзилган. 208-гуруҳда ҳам она тили фани ўқитувчиси Лола Эргашева ишга келмаганлиги сабабли ўқувчилар бекор қолган.
      6 февраль куни политехника касб-ҳунар коллежининг 301-гуруҳида 18 нафар, 310-гуруҳдан 11 нафар ўқувчи дарсга келмаган. 309-гуруҳга эса, 4 нафар мактаб ўқувчиси "қўшиб" қўйилган.
     "МТМда компьютер саводхонлиги" машғулоти ўтилиши керак бўлган Педогогика ва спорт коллежининг 318-гуруҳида ўқитувчи Маъруф Турдиев иш жойида эмас. Шу куни гуруҳдаги 16 нафар ўқув¬чи дарсга келмаган. Машғулотлар журналида бу фан бўйича саҳифа ҳам очилмаган. 204-гуруҳда айни пайтда амалиётда бўлган 210-гуруҳнинг болалари давомат учун "ўтиришибди". Паст Дарғом маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 1-2 машғулотларга 50 нафар ўқувчи кечикиб келди. Аксарият гуруҳларда 8-10 нафардан ўқувчилар дарсга келмаган. 415 нафар ўқувчи таҳсил оладиган даргоҳда 22 нафар ўқувчи мунтазам дарсларга қатнашмайди. 4 нафари хорижга чиқиб кетган.
        Гўзалкент ижтимоий-иқтисод ва сервис коллежи 16/7 гуруҳи журнали кўздан кечирилганда, ўқитувчи Умид Жуманов 24 январь куни 1-ярим йиллик ўқув машғулотлари якунланганлигини тасдиқлаб имзо қўйгану, жорий ва якуний баҳолашни "унутган". Худди шундай ҳолатни ўқитувчилар Азиза Рўзиева, Замира Холбековалар ҳам "такрорлашган". Инглиз тили фани дарслари журналда 2018 йил 25 декабрь ҳолатида қолиб кетган.
      Усмонобод касб-ҳунар коллежида "Оила психологияси" фанидан болаларга сабоқ бераётган Олим Ўсаров эса журнал юритишнинг "янги" қоидасини "кашф" этибди. У журналдаги ўқувчиларни баҳолаш катакчаларига (+) қўшиш белгисини қўйиб чиқибди. Гўзалкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Мусурмон Муҳаммадиев ўқитувчиларнинг дарсларини таҳлил қилишга "вақт" тополмабди. Муассасада давомат умуман юритилмаган.
        Таълим сифатини тубдан яхшилаш, ёшларни билимли ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш давлат сиёсатига кўтарилган бир пайтда юқорида таъкидланган таълим-тарбия даргоҳларида бундай эътиборсизликнинг сабаби нимада? Вилоят ўрта-махсус таълим бошқармаси раҳбариятидан бу саволга жўяли жавоб қайтарилади, деган умиддамиз.
Лола ҲАМИДОВА,
туман ИИБ ВЕ ва ЁЎҲПТЭГ катта инспектори, майор.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56