» » Қачонгача?..

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Қачонгача?..

Ҳовузак маҳалласи ҳудудидаги икки қабристон ўртасидан Тўқбой маҳалласи Ҳовузак, Ҳавас қишлоқларига олиб борувчи йўлларнинг носозлигидан ҳар куни ишга, бозор-ўчар, зарур юмуш билан кўчага чиққанлар албатта, белини "чангаллаб" уйга хуноб бўлиб қайтиши аниқ. Ўйдим-чуқур йўлдан қатнаверганларни бир савол қийнайди: "Қачон йўлларимиз соз бўларкан-а!" Тўғри, ҳайдовчилар, тадбиркорлар томонидан шу йўл текисланяпти ҳам, аммо ариқдан тошган сув ҳар куни, ҳар ҳафта тинимсиз йўлни босади. Оқибатда йўл кундан-кунга емирилиб кетаяпти. Бу ҳолатга беэътибор фермер жавоб берадими ёки маҳалла аҳли?
***
"Ибн Сино" кўп тармоқли тиббий хусусий корхонасидаги тозалик, озодалик, тартиб-интизомдан дилингиз ёришади. Аммо беморлар билан суҳбатлашиш зали деворларига осиғлиқ тиббиётга оид турли кўрсатмалар, шиорларга кўзингиз тушиши билан ўйлаб қоласиз. Афсус, кўпчилик беморлар дардига малҳам бахш этаётган "маскани" да имло қоидаларига асосланиб, тўғри ёзилган жумлани тополмайсиз, ҳисоби. "Эакуация" сўзи "эвакуация" тарзида ёзилишини, кўпчилик тушунар. Аммо бирор яқинини кўргани келган мактаб ўқувчиси "Устозимиз бу сўзни нотўғри ёздирган экан-да! Бу ерда бошқача ёзилган-ку", деб ўйлаши аниқ.
ОТАШ.
скачать dle 11.3
Калит сўз Qabriston yuli

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56