» » Касса битта, компьютер битта, фуқаролар эса сарсон

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Касса битта, компьютер битта, фуқаролар эса сарсон

     - Ер, молк-мулк солиғини тўлаб келишим керак.
   - Кечагина шу масалада бордим. Одам ниҳоятда гавжум экан. Битта кассада навбатда турганлар турнақатор.
    Дарвоқе, кўпчиликнинг ўзаро суҳбатлари шу хусусда. Бу эса аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалаётганидан, солиққа доир қонун-қоидаларни етарлича тушуниб етаётганлигидан далолат. Ҳа, солиқ йиғимлари юртимиз таянчи, фаровонликнинг кафолати. Тумандаги солиқ инспекцияси залдаги банк кассаси фуқаролар билан гавжум. Кимдир иши битганидан хурсанд, кимларнингдир нигоҳида норозилик кайфияти. Бу ҳолатнинг сабаби суҳбатлар жараёнида маълум бўлди.
    - Ер, мол-мулк солиғини тўлашга келган эдим. ИНН рақамингизда бошқа фуқаронинг исм-фамилияси турибди-ку. Кадастр рақам олиб келинг, дейишди.
Бир кун сарсон бўлиб, рақам ҳам олиб келдим. Энди яна муаммо чиқаяпти. Бу рақамда бўш ер турибди. Бошим қотди, яна кадастр бўлимига боришим керак, - деди биринчи суҳбатдошимиз.
   - Отам ёшлигимизда вафот этган. Онамнинг ҳам оламдан ўтганига 5-6 йил бўлди. Уйимизга солиқдан қарздорлик ҳақида ҳам онамнинг, ҳам менинг номимга огоҳлантириш хати борди. Аслида уй-жой битта.
    - Келганимга анча бўлди. Солиқ тўловларини тўлаш учун кассада навбат кутаяпман. Кассанинг битта эканлиги, одамларнинг соатлаб навбатда туришига олиб келаяпти. Ахир, кимдир ишга, кимдир уйга шошади, - деди яна бошқалар.
Ўзаро суҳбатлар шуни англатдики, кўпчилик фуқаролар солиқ инспекцияси билан кадастр бўлими ўртасида юравериб, роса "чарчаган". Бу эса бизни ҳам туман кўчмас мулк ва давлат ер кадастри бўлимига боришга ундади.
    У ерда ҳам "таниш" ҳолат. Кадастр рақами чиқарилиши учун бор-йўғи битта компьютер хизматда, мурожаатчилар эса кўп.
    - Қўшнимнинг ерини, менга қўшиб ёзиб юборишибди. Натижада менинг номимда 47 сотих ер майдони турибди. Бунга аниқлик киритиш учун кечадан бери овораман, - деди қўшқудуқлик Насим Қучқоров.
Қорағўппа, Олтиқаҳрамон маҳаллаларидан келган 3-4 нафар кишилар ҳам худди шу муаммони айтишди.
    Бу масалага бўлим бош муҳандиси Султонмурод Шомирзаев ойдинлик "киритгандек" бўлди.
    - Аслида кадастр рақам олиш учун 3 та компьютер ажратилган. Аммо ҳақиқатан ҳам битта компьютер ишлаяпти. Сабаби, дастур талаб даражасида ишламаяпти. Одамларнинг сарсонгарчилигига келадиган бўлсак, бу фақат бизга боғлиқ масала эмас. Маҳаллалар кесимида хатлов қилинганда, маҳалла масъулларининг нотўғри ҳисоботлари туфайли бугун қатор муаммолар келиб чиқаяпти.
   "Ҳамма нарса инсон ва унинг бахт-саодати учун", деган тамойил бугунги кунда обод ва озод заминда яшаётган барча инсонлар ва уларнинг манфаати биринчи даражали эканлигининг акс-садосидир. Шундай экан, қайси соҳада бўлмасин, фуқаролар ҳуқуқини ҳимоялаш, қонун устуворлигини таъминлаш бош масала эканлигини унутмаслигимиз лозим!
Г.ЭШҚОБИЛОВА,
Г.МУСТАФОЕВА.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56