» » Оилавий ажримлар нега кўпаймоқда?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Оилавий ажримлар нега кўпаймоқда?

- Эр-хотин ажрашмоқчимиз?
- Нега?
- Хотиним 4 йил чет давлатда бўлди. Кетган пайти бир-икки телефон қилди-ю, кейин оиламиз, болаларимиз борлигини ҳам унутди. Бугун эса ҳеч нарса кўрмагандек, яна қайтиб келди. Ўзимнинг ҳам топиш-тутишим ёмон эмасди…
- Нима қилай, эрим мени оиламга қабул қилмаяпти…
-Болалар-чи? Айбсиз норасидалар ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Уларнинг тирик етим бўлишини истайсизми?
- ….
   Кейинги вақтда маҳаллага оилавий муаммолар сабаб мурожаат қилувчиларнинг аксарияти юқоридаги масалани "ўрта"га ташлашади. Маҳалла қошида "Оила- муқаддас", "Ота-онанинг оиладаги бурчи", "Фарзандим-келажагим" мавзуларида давра суҳбатлари, маънавий- маърифий тадбирлар ташкил этдик. Ажрим ёқасида турган оилаларни сақлаб қолиш учун маҳалламиздаги нуроний отахонлар, ҳожи оналар, намунали оилалар соҳиб -соҳибаларини жалб этиб. Хонадонларда юзма-юз мулоқотлар ўтказаяпмиз.
   Натижада ажралиш "остонаси"да турган 14 та оилани қайта яраштиришга муваффақ бўлдик. Аммо яқиндагина икки фарзандли бир ёш оилани сақлаб қолиш учун қанчалик уринмайлик, панд-насиҳат-у, ҳаракатларимиз бекор кетди. Хотинининг ҳақсиз "жавраши"га чидай олмаган эр тўсатдан хотинига қўл кўтаради.
    Ўртага келиннинг ота-онаси тушиб, куёвни судга беришади. Натижада куёв судланди ва унга 3 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. "Уйдаги гапни кўчага чиқарма" деган донишманд она иборанинг мағзини чақмаганлар бор-да. Ҳисоб дафтарида 4 йил ичида келиннинг ота-онаси қизини ажраштириш масаласида 24 марта мурожаат қилган экан. Ўртада келин яна ота уйига қайтди ва икки нафар гўдак ота меҳридан мосуво бўлишди. "Чиққан қиз чиғириқдан нари", дейишади халқимиз. Баъзида қизи тушган хонадон муаммоларига ота-оналарнинг асоссиз аралашуви ҳам ёш оилалар бузилишига олиб келаяпти.

Моҳира НОРҚУЛОВА,
Галатут МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва маънавий
қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56