» » Девордаги "дилномалар"

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Девордаги "дилномалар"

     Мактабга яқинлашар эканман, деворлардаги беўхшов ёзувларга кўзим тушди. Катта-катта ҳарфлар билан саводсизларча ёзилган севги изҳорлари. Ё тавба, кечагина чиройли қилиб оқланган девор бир кунда… Бу кимнинг иши? Кимнингдир меҳнатини оёқ ости қилибди. Тозалик, ободонликни кўрган одам "балли" дейди. Бундай одобсизликни бегоналар қилмаган. Шу даргоҳда таълим-тарбия олаётган ёки битирган собиқ ўқувчилар. Бу иш худди, ўқишни, ёзишни ўргатган кишининг юзига чизиб, "миннатдорчилик" билдиргандек туюлди.
     Уятсиз ёзувлар фақатгина бизнинг 1-ИДУМИ эмас, 41, 66-мактаблар деворларида ҳам ёзилган. Гувоҳсиз қилинган бу аҳлоқсизлик тарбиянинг бўшлигида. Ҳа, албатта бундайларнинг виждонини уйғотиш, маънавият соатларида, ҳафтада бир марта бўладиган тарбиявий йиғилишларда кўпроқ одоб-ахлоқ, инсоннинг меҳнатини қадрлаш, Ватанни севиш ҳақида тушунча бериш лозим.
Нурбек ҚОДИРОВ.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56