» » Ислоҳотларга камарбастамиз

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

Ислоҳотларга камарбастамиз

    Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгашининг депутатлик гуруҳи томонидан 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар дастури асосида бир қатор вазифалар амалга оширилди. Жумладан "Жамоатчилик назорати - қонун устуворлигининг гарови" лойиҳаси доирасида "Йўлларни асрайлик!", "Жамоатчилик назорати - депутат фаолиятида" каби мавзуларда 9 дан ортиқ давра суҳбатлари ўтказилиб, уларга 120 нафардан зиёд иштирокчилар жалб этилди. 9 нафар мансабдор шахсларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига доир ҳисоботлари тингланди.
    Суд фаолиятининг ошкоралиги, суд жараёнида томонларнинг тенглиги ва холис тортишув тамойиллари, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини такомиллаштириш мақсадида адвокатлар палатаси ҳамкорлигида фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган 5 маротаба давра суҳбатлари уюштирилди. Хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги мақомини оширишга қаратилган 50 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Жумладан, "Партиянинг энг фаол адолатчи аё¬ли", "Адолатли қайнона" кўрик-танловлари, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва тиббий маданиятини оширишда кўзланган туркум семинар-тренинглар шулар жумласидандир.
    Амалий ҳаракатлар дастурининг "Бизнинг мақсадимиз-адолатли фуқаролик жамияти" йўналиши бўйича туман "Нуронийлар" жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, "Оила" илмий-амалий маркази, туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида жойларда 10 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
    Дастурнинг "Иқтисодиётнинг барқарор суръатларда ривожланиши - аҳоли турмуш фаровонлиги ўсишининг кафолати", "Ижтимоий ва гуманитар соҳаларни янада демократлаштириш - аҳоли фаровонлигининг асоси" йўналишлари доирасида аҳоли ўртасида мавжуд муаммолар ўрганилиб, тегишли идораларга депутатлик сўровномалари юборилди.
Шунингдек, Кенгаш томонидан мактабгача таълим, уюшмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш тизимидаги тез ёрдам, патронаж хизмати, оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктлари соҳасида олиб борилаётган ишлар кўлами ўрганиб чиқилди.
    "Ватан келажаги - ёшлар қўлида" лойиҳаси бўйича 22 та объектда 11 маротаба турли мавзудаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш - де-мократик жамият пойдевори" мавзусида тумандаги мавжуд 106 та маҳаллада 85 марта сиёсий ўқувлар ўтказилди.
Тўрақул ШОДМОНОВ,
17-Чандир сайлов
округидан туман Кенгаши депутати.
скачать dle 11.3
Калит сўз Адолат СДП

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56