» » Биласизми?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Биласизми?

     Туманда 2019 йил Инвестиция дастурига асосан, 22,1 миллиард сўм марказлашган маблағлар ҳисобидан жами 9 та объектлар қурилиши режалаштирилган.
     Жумладан, 5 та умумтаълим мактаблари (10,925 млрд. сўм), 3 та мактабгача таълим муассасаси (10,125 млрд. сўм), 1 та соғлиқни сақлаш объекти (1,000 млрд. сўм).
    Уй-жойларнинг қурилиши бўйича тасдиқланган дастур асосида 5 та массивда 188 та арзон намунавий уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Ҳозирда рўйхатлар шакллантирилмоқда.
     Гўзалкент маҳалласида кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида 4 та 4 қаватли 2 ва 3 хонали, 96 та хонадонга, Пахтакор маҳалласи Исломобод қишлоғида 2 та 4 қаватли 2 ва 3 хонали кўп қаватли 48 та хонадонга мўлжалланган ҳамда Қатортерак маҳалласида 14 та, Камолот маҳалласида 6 та 1 қаватли 2 сотихли 3 хонали уй-жой қурилади.
                                ***
Давлат дастури асосида 14 та объектда тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 22,4 километр сув тармоғи қуриш ва реконструкция қилиш мўлжалланмоқда. Режадаги ишлар амалга ошиши натижасида 3514 нафар аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. 2174 нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти ҳолати яхшиланди.
Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56