» » Картошка экишга тайёрланяпсизми?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Картошка экишга тайёрланяпсизми?

- Негадир кейинги пайтда картошкадан яхши ҳосил ололмаяпман. Ҳашаротлар экинга зиён етказаяпти.
- Дори-дармон сепсам ҳам, зараркунандаларга таъсир қилмаяпти.
Кўпчиликнинг шу тахлитдаги суҳбатига тез-тез гувоҳ бўламиз. Аслида, бу зараркунанда қачон, қаердан пайдо бўлди? Бу муаммони бартараф этиш йўли борми? Ҳақли саволга жавоб қуйидагича:
Картошка баргини емириб, унинг ҳосилдорлигини ҳаттоки, 50 фоизгача нобуд қиладиган ҳашарот - колорада қўнғизи, хавфли ички карантин ҳашарот ҳисобланади. Тарқалиши Америка, Канада, Гватемала, Осиё, Туркия давлатларида кузатилган. Айни пайтда Хоразм, Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятимизнинг турли ҳудудларида кўпайганлигини айтиб ўтиш жоиз. Бу зараркунанда асосан, итузумдошлар оиласига мансуб, асосан, ўсимликлар билан озиқланади. Улар ичида энг афзал озуқаси картошка, кейин помидор ва бақлажондир. Картошка ўсимлигида 20-40 тагача личинкалар бўлиб, баргларни бутунлай нобуд қилиши ҳам мумкин, бу ҳосилнинг 2-3 баробардан 10 баробаргача камайишига олиб келади.
Шу боис, зарарланган уруғни экмаслик, алмашлаб экиш, ерни қишда яхоб суви билан суғориш бу зараркунандани йўқотишда самарали усулдир. Бундан ташқари, ҳашаротнинг қишда девор коваклари, мол сақланадиган жойларда тупроқлар орасига кириб олишини ҳисобга олиб, дезинфекциялаш чоралари кўрилиши зарур.
Баҳор келиши билан далаларда яна экин-тикин ишлари бошланиб кетади. Мўл ҳосил орлиш учун эса юқоридаги тавсияларга амал қилишни унутманг!
Ромеш ЙЎЛДОШЕВ,
ўсимликлар карантини давлат инспекцияси туман бўлими агроном-инспектори.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56