» » Саргардончилик қачонгача?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Саргардончилик қачонгача?

      Тўрт келин билан бир ҳовлида яшаймиз. Мурожаатларимиздан сўнг, 2015 йил маҳалла ҳудудидаги 96-контурдан ажратиладиган ер участкалари бўйича ким ошди савдосида қатнашишим мумкинлигини айтишди. Ўша йили 10 февраль куни туман ҳокимияти биносида "Кўч-мас мулк савдо хизмати" МЧЖ вилоят филиали томонидан ўтказилган савдода 2-3-ер участкаларига эгалик ҳуқуқи бериладиган бўлди.
       2016 йил ёз ойлари 4 сотихлик участкалар ўлчаб берилди. Аммо 2-3- ер участкаларини ўша пайт топиб беришолмади. Тўғрироғи, бошқа бир фуқаронинг муқаддам уй-жой қилган жойига тўғри келиб қолди. Якка тартибда уй-жой қурилиш ташкилоти, архитектор кейинроқ белгиланган ер участкасини ажратиб беришга ваъда қилишди. Мана тўртинчи йилки, ўзим ва ўғлим Ислом Каримов номига берилиши лозим бўлган ер участкалари "йўқ". Мурожаат қилган жойим кўп. Ҳар гал мурожаатим қондирилгани тўғрисида қандайдир хатга имзо қўйишимни, масаламиз тез кунда ижобий ҳал бўлишини таъкидлашади. Лекин натижа йўқ.
Бу саргардонлик қачонгача давом этади?


Санобар ХЎЖАМУРОДОВА,
Равот маҳалласи.
скачать dle 11.3
Калит сўз Кадастр

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56