» » Қурувчими, бузувчи?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Қурувчими, бузувчи?

Шаҳримизнинг С.Урдашев кўчасида қад ростлаётган кўп қаватли уйлар ҳадемай, фойдаланишга ҳам топширилади. Аммо, ана шу объектларни тиклаётган қурувчилардан ранжимасликнинг иложи йўқ. Қурилиши давом этаётган (қайси ташкилот қураётгани бирор лавҳада қайд этилмаган) кўп қаватли уйлардан бошланиб Нодирабегим, Бобур кўчалари орқали давом этган канализация тармоғи ўтказилганидан ҳам аввалига хурсанд бўлдик. Ободончилик яхшида. Лекин тармоқ учун ковланган йўл четидаги ариқларни текислаб қўйишни қурувчилар унутишди. Тўғрироғи, ҳандаклар бироз текисланиб, айрим жойларга тош ҳам тўкилди. Қанчадир масофада ўрнатиладиган канализация қудуқлари эса очиқлигича қолди. Юзаки текисланган йўл қор-ёмғир туфайли яна чўкди. Тун пайтлари кўча бўйлаб транспорт ҳаракатланиши қийинлашди. Айниқса, Бобур кўчасига зарурат юзасидан тез ёрдам ва бошқа хизмат машиналарининг кириб чиқиши оғир. Қоронғида неча бир машина канализация учун ўтказилган тармоқ хандакларига тушиб кетаяпти. Шундай пайтлар бу ташкилотдагилар қурувчими, бузувчи, деб ўйлаб қоласан киши.

Н.ЭЛМУРОДОВА,
С.ТОЖИЕВА,
Бобур кўчасида истиқомат қилувчилар номидан.
скачать dle 11.3
Калит сўз Қурувчи

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56