» » Сармоя ҳисобига ишлаб чиқариш ортаяпти

ЯНГИЛИКЛАР / ИҚТИСОДИЙ

Сармоя ҳисобига ишлаб чиқариш ортаяпти

        Жума шаҳрининг Шароф Рашидов маҳалласидаги "Нурбек, Шербек, Элбек" МЧЖ фаолият кўрсатаётганига кўп бўлмади. 50 сотихча ерда ташкил этилган иссиқхона замонавий технологиялар асосида қурилиши учун жамоа тер тўкиб ишлагани бугун мевасини бермоқда.
     - Йил бошига қадар иссиқхонада парваришланган 14 минг туп атрофидаги экиндан ўртача 3 килограмдан бодринг олинди.


Республикамиз ички бозорларида ўртача 9-10 минг сўмдан маҳсулот сотилди. Олинаётган даромад эвазига фаолиятимиз кўламини кенгайтираяпмиз. Гўшт йўналишида чорвачиликни ривожлантириш мақсадида молхона қурдик. 20 бош қорамол харид қилинди. Иккинчи экин учун яна 14 минг туп помидор кўчатлари экилди. Эрта баҳорда халқимиз истеъмоли учун маҳсулотларимиз тайёр бўлади, - деди корхона раҳбари Ғофур Болиев.     Фақат бу эмас. Ўтган йил ниҳоясида тадбиркор томонидан 400 миллион сўм инвестиция киритилиши эвазига алюмен профилли эшик-ромлар ясаш учун Туркияда ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар келтирилган. Бугунги кунда Анвар Муҳаммадиев бошлиқ 3 нафар ёшлар ана шу масканда меҳнат қилиб, рўзғорларини обод қилишмоқда.      - "Gamma Windows System" МЧЖ билан профиллар етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган, - деди цех бошлиғи А.Муҳаммадиев. - Буюртмаларга қараб ҳар хил ўлчамдаги эшик-ромларни сифатли ва тез тайёрлаб бераётганимиз туфайли мижозлар ҳам ортаяпти. Ҳозирги вақтда Жиззах, Пайариқ, Оқдарё туманларида қурилаётган намунавий уй-жой, мактаблар учун буюртмаларни ўз вақтида етказиб турибмиз. Шулар ҳисобига инвестиция киритиш учун "Агробанк" Жума филиалидан олинган кредитни ҳам ўз вақтида тўлаш имкониятимиз ошаяпти.

     Битта иссиқхонадан бошланган иш тадбиркорни изланишга, имконият топишга ундагани натижаси бу. Бугун бу масканда ҳам халқ эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланиши йўлга қўйилди. Тадбиркорлик фаолияти кенгайишда давом этаяпти.
Отабек ЭРГАШЕВ.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56