» » Ҳоким қабули

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

Ҳоким қабули

     Туман ҳокими Ш.Худойбердиев сектор раҳбарлари ҳамда корхона-ташкилот бошлиқлари иштирокида аҳоли мурожаатлари юзасидан қабул ўтказди. Унда уй-жой, болалар нафақаси, алимент, йўл таъмири ва бошқа масалалар юзасидан 100 га яқин мурожаатлар тингланди.
  - Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти магистратурасини ҳам тамомлаганман. Мутахассислигим бўйича ишламоқчиман, - деди Пўлатчи маҳалласилик Зумрад Унгалова.
    - Тадбиркорман. Бозорда ижарага дўкон олиб, савдо қиламан. Ижара ҳақи қиммат. Кейинги пайтларда уни тўлашга қийналаяпмиз, - деди якка тартибдаги тадбиркор Зарифа Турсунова.
   - Оилавий шароитимиз оғир. Уйимиз таъмирталаб, - деб мурожаат қилди сазағонлик Фотима Ўсарова ҳамда Равот маҳалласида яшовчи Ҳ.Холмуродов.
   Мурожаатларни қаноатлантириш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Мутасаддиларга соҳасига доир мурожаат-муаммоларни белгиланган муддатда бартараф этиш вазифаси юклатилди.
  Газетанинг келгуси сонларида мурожаатлар тақдири ҳақидаги маълумотлардан хабардор бўлиб борасиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз Паст Дарғом

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56