» » ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

СУВ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАР
жорий этилади
Президентимизнинг ўтган йил 27 декабрдаги "Пахта хом-ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳсулот етиштиришда суғоришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш истагидаги фермер хўжаликларининг аниқ рўйхати тумандаги мутасадди ташкилотлар томонидан шакллантирилишга киришилган. Ўз ўрнида, ирригация бўлими ходимлари томчилатиб суғориш тизимларини қуриш ва сервис хизмати кўрсатиш юзасидан пудрат гуруҳлари ташкил этишаётир.

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
таҳлил қилиб борилади
Туман ҳокимининг 2018 йил 30 декабрдаги қарорига кўра, эндиликда ҳокимнинг барча ўринбосарлари тегишли ҳудудда крименоген вазият билан шахсан танишиб, ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларга алоҳида эътибор қаратиб боради. Биринчи навбатда, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни келтириб чиқарган омилларни аниқлаштириш ҳамда масъул ташкилотларнинг ҳаракатсизлигига нисбатан чоралар кўрилади. Ҳар ойда жамоат хавфсизлигини таъминлаш натижалари халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларида танқидий муҳокама қилинади. Туман мудофаа бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, маҳаллалар фаоллари билан биргаликда ҳар бир ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун "Фидокор ёшлар" жамоатчилик-патруль гуруҳларини шакллантиришмоқда.

ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ОБЪЕКТЛАРИ
муҳофаза қилинади
Маълумки, кўпгина таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар олдида ва одам гавжум кўчалар четида ҳам электр тармоғи, яъни, трансформаторлар ўрнатилганига кўзимиз тушади. Ушбу очиқ-сочиқ объектларнинг муҳофаза зоналари ажратиб қўйилмаганлиги кўнгилсиз воқеаларни келтириб чиқармаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 2018 йил 26 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг "Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Қарор ижросини таъминлаш бўйича туман ҳокимининг тегишли ўринбосари Паст Дарғом ва Гўзалкент электр тармоғи раҳбарларига ҳоким қарори билан аниқ топшириқлар юклатилди.


АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ БОШЛАНАДИ
Ўтган йили кўплаб тумандошларимиз намунавий лойиҳалар асосида қурилган янги уй-жойларга эга бўлишди. Бу хайрли иш 2019 йилда ҳам давом эттирилади. Айни пайтда арзон уй-жойларни муҳандислик, транспорт коммуникацияларига чиқиш имкониятига эга бўлган бўш ер участкалари аниқланиб, бу борада қурилиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг бошланғич бадалларини шакллантиришга киришилган.

Бахтиёр ҒАФФОРОВ.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56