» » Жамшид ПАРДАЕВ, туман ҳокими ўринбосари: Сармоялар киритилиши ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиради

ЯНГИЛИКЛАР / ИҚТИСОДИЙ

Жамшид ПАРДАЕВ, туман ҳокими ўринбосари: Сармоялар киритилиши ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиради

     Жорий йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳамда 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
     Шу мақсадда туманда 5 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 2019-2020 йилларда жами 8,0 миллион АҚШ доллари, шу жумладан, жорий йилда 6,5 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш белгиланган.

     Ушбу инвестиция лойиҳаларидан 4 таси шу йил ишга туширилиб, 6,5 миллион АҚШ долларлик хорижий инвестицияларни тўлиқ ўзлаштириш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.
   Шунингдек, туманда 2019-2020 йилларга мўлжалланган дастур лойиҳаси ишлаб чиқилди. Дастур доирасида умумий қиймати 733,9 миллиард сўмлик, шундан 8,0 миллион АҚШ доллари хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштириш бўйича 98 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1812 та янги иш ўринлари яратилади. Мазкур дастур лойиҳасига мувофиқ "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" да 101 та лойиҳани амалга ошириш бўйича 652,0 миллиард сўм, шу жумладан, 4 та лойиҳа бўйича 6,5 миллион АҚШ долларилик хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.
     Жумладан, киритиладиган сармоя ва технологияларнинг асосий қисми Хитой (4,6 миллион АҚШ доллар), Буюк Британия (1,3 миллион АҚШ доллар) ҳамда Италия (0,6 миллион АҚШ доллар) давлатларига тўғри келмоқда.
    Хорижий инвестицияларни муддатидан аввал ўзлаштириш ва қўшимча хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ойма-ой бажариладиган ишлар режаси ишлаб чиқилди.
    Биргина мисол, Чортут маҳалласидан "Интер Сам стар" масъулияти чекланган жамият томонидан йил якунига қадар қуввати 5000 тонна сублимация қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотиларини қайта ишлашга мўлжалланган корхона ишга туширилади. Лойиҳа қиймати 29 миллион АҚШ долларлик замонавий технологияларнинг жорий этилиши ҳисобига 180 та янги иш ўрни яратилади. Бунинг учун ташаббускорнинг ўз маблағи, банк кредитидан ташқари, 4 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритилмоқда.
Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида яна бир қанча хорижий давлатларга хизмат сафари уюштириш режалари белгилаб олинган.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56