» » "ЭНГ ЯХШИ"ЛАР рағбатлантирилди

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

"ЭНГ ЯХШИ"ЛАР рағбатлантирилди

    Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгаши ташаббуси билан "Паст Дарғом ҳақиқати" таҳририяти биносида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, халқ таълими бўлими, "Оила" илмий-амалий маркази, таҳририят ходимлари иштирокида партия "Ёшлар қаноти"нинг тадбири бўлиб ўтди. Унда партиянинг ёшлар билан ишлаш кўламини янада кенгайтириш, ташаббускор йигит-қизларни ўз атрофига бирлаштиришни жонлантириш, "Ёшлар қаноти"нинг нуфузи ва таъсирини ошириш, бугунги кундаги долзарб вазифаларга муносабатлар хусусида фикрлар айтиб ўтилди. Шунингдек, яқиндагина ташкил этилган "Ёш адолатчи-журналист" ижодкор ёшлар клуби салоҳиятини янада кенгайтириш юзасидан "Паст Дарғом ҳақиқати" газетаси муҳаррири ўринбосари Г.Мустафоева, "Оила" илмий-амалий маркази раҳбари С.Атауллаева, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси Шерзод Изаевларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
    - Биз ёшларнинг пухта билим олишлари, ўз иқтидорларини тўла намоён эта олишлари учун юртимизда барча шарт-шароитлар муҳайё, - деди тадбир давомида "Ёш адолатчи - журналист" клуби сардори Аббос Шодмонқулов. - Албатта, бундай имкониятлардан ўринли фойдаланиб, турли соҳаларда муваффақият қозонаётган тенгдошларимиз ҳам талайгина. Ишонаманки, клубимиз аъзолари сони кундан-кунга кўпайиб, ижод, аъло ўқиш, ва интилишимиз билан юксак марраларни забт этиб, Ватан равнақи, гуллаб-яшнашига ўз ҳиссамизни қўшамиз.
    Тадбир сўнггида "Энг кўп мақола муаллифи", "Энг яхши нотиқ" номинациялари бўйича ғолиб ўқувчиларга партиянинг эсталик совға ва фахрий ёрлиқлари тақдим этилди. Иштирокчилар эътиборига 14 ёшдан 30 ёшгача қамраб олинган клуб аъзолари ижодидан намуналар тақдим этилди.
Тоҳир ЎСАРОВ,
"Адолат" СДПнинг "Ёшлар қаноти" раиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Адолат СДП

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56