» » РОБИЯ ФРАНЦИЯГА БОРАДИ

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

РОБИЯ ФРАНЦИЯГА БОРАДИ

    "Муваффақиятлар сири - тинимсиз интилиш ва изланишда". Бу спортнинг таэквандо йўналишида кўплаб мусобақаларда намунали иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келаётган спортчи қиз Робия Ортиқованинг ҳаёт шиори. Айниқса, ўтган 2018 йил Робия учун муваффақиятларга бой бўлди. Жумладан, унинг "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида Нуробод туманида бўлиб ўтган "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида ташкил этилган веломарафонда вилоят ҳокимлигининг биринчи даражали дипломи билан тақдирланди. Янги йил остонасида 15-17 ёшлилар ўртасида таэквандо бўйича Тошкент шаҳрида ўтказилган очиқ чемпионати, сўнг Ўзбекистон кубоги мусобақаларида ғолиблар шоҳсупасидан жой олди.

    Самарқанд шаҳрида ИТФ бўйича ўтказилган "Олимпия ҳаракати"да иккинчи, вилоятда ташкил этилган очиқ чемпио¬натда фахрли биринчи ўринни эгаллади.   - Робия ўзига ишонувчан, курашувчан, эпчил, ўз олдига аниқ мақсадлар қўя оладиган спортчилардан бири, - дейди унинг устози, тажрибали спорт устаси Баҳодир Холбеков. - 10 йилдан буён таэквандо бўйича шуғулланиб, ўз тажриба, билим ва кўникмаларини ошириб келаяпти. Қизиқиш ва интилиши боис, 1 марта Осиё, 9 марта Ўзбекистон чемпиони бўлди. Айни пайтда педагогика ва спорт коллежи "Жисмоний тарбия ва спорт" йўналиши иккинчи босқичида таълим олиш билан бирга, келгусида бўладиган мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўраяпти.
     - Ғолиблик спортчи зиммасига янада улкан масъулият юклар экан, - дейди ёш спортчи. - Яқинда Самарқанд шаҳрида саралаш мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар Франция ҳамда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказиладиган мусобақаларга йўлланма олади. Мен ҳам бу синовлардан муваффақиятли ўтиш учун машғулотларимни янада кўпайтирдим. Ушбу йилда ҳам янги зафар ва омад қучишни ниятлаб, режалар тузиб олдим.
Гулжаҳон
МАРДОНОВА.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56