» » ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК ИККИНЧИ СЕССИЯСИ

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК ИККИНЧИ СЕССИЯСИ

    Шу йил 12 январ куни туман Кенгашининг эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши депутати Т.Шодмонов олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси администрацияси шўъба мудири А.Турсунов, вилоят ҳокими Э.Турдимов, бошқармалар бошлиқлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилот ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. 3-Исломобод сайлов округидан депутат М.Тиллаева сессияга котиблик қилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

     Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.
Туман ҳокими вазифасида ишлаган Б.Саъдуллаев ўз аризасига мувофиқ ловозмидан озод этилганлиги ҳамда Паст Дарғомда ижтимоий иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, ҳудудда халқ розилигини таъминлаш учун муносиб раҳбарни танлаш зарурлиги таъкидланди.


   Шу нуқтаи назардан вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ш.Худойбердиевни туман ҳокими вазифасига, Паст Дарғом туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилиб, Пайариқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Сулаймоновни иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосар вазифасига тайинлаш тўғрисидаги вилоят
ҳокимининг қарори депутатларга тасдиғига киритилди.
    «Нуроний» жамғармаси туман бўлимининг раиси С.Хурсандов, депутат Ҳ.Ниёзқулова, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмасидан Ҳ.Қодиров, Г.Пўлатовалар тавсия этилган номзодлар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, вилоят ҳокимининг қарорини маъқуллашди.
   Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан қарор қабул қилинди.
Invisible application invisibleapplication.com is a parental control app that helps to stay on the top of kid`s smartphone activities, providing advanced solutions for sophisticated monitoring.
Ўзмухбиримиз.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56