» » 2018 ЙИЛДА ПАСТ ДАРҒОМДА 19 ФУҚАРО ҲАЛОК БЎЛГАН, 53 НАФАРИ ТУРЛИ ТАН-ЖАРОҲАТИ ОЛДИ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

2018 ЙИЛДА ПАСТ ДАРҒОМДА 19 ФУҚАРО ҲАЛОК БЎЛГАН, 53 НАФАРИ ТУРЛИ ТАН-ЖАРОҲАТИ ОЛДИ

     Туман ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида 2018 йил давомида 52 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Оқибатда 19 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 53 нафари турли даражадаги тан жароҳати олган.         
     Жумладан, 2018 йил 7 декабрь куни соат 19-00 ларда туман ҳудудидан ўтувчи 4P 46 йўлининг 46-километрида Самарқанд туман Оқай қишлоғилик Умид Ҳамидов "Нексия" русумли 30 130 TTG давлат рақамли автомашинада Нарпай тумани Қорисироқ маҳалласилик Ўткиржон Ўринов бошқарувидаги "Нексия" русумли 30 R 636 JA давлат рақамли автомашина билан тўқнашган. Натижада, автомашинасида бўлган йўловчи Исмоил Ибрагимов оғир тан-жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. 30 130 TTG давлат рақамли автомашинадаги йўловчилар Наргиза Қултоева, Ҳайитгул Исмоилова ва Васила Рустамовалар тан-жароҳати билан Каттақўрғон туман шифохонасига ётқизилган.
    2018 йил 16 ноябрь куни соат 19-00 ларда туман ҳудудидан ўтувчи 4 Р 46 йўлининг 12-километрида Янгисаноат маҳалласида яшовчи Муҳиддин Саидов ўз бошқарувидаги "Ласетти" русумли 30 С 889 LA давлат рақамли автомашинада йўлни кесиб ўтаётган Янгисаноат маҳалласида яшовчи пиёда Шокир Умаралиевни уриб юборган. Натижада, Ш.Умаралиев оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
     "Йўл қоидаси - умр фойдаси" деб бежизга айтишмаган. Юқоридаги ҳо¬латлар ҳам ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилмаслик оқибатидир. Ҳар жума куни бу борада тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилмоқда. Аммо гапни уққанлар бор, уқмаганлар ҳам оз эмаслигини ҳаёт кўр¬сатмоқда.
Азамат ВОҲИДОВ,
туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, майор.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56