» » МУРОЖААТНОМА – ТАРАҚҚИЁТ САРИ ЙЎЛ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

МУРОЖААТНОМА – ТАРАҚҚИЁТ САРИ ЙЎЛ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномаси Республикамиз тараққиёти учун йўриқнома бўлди.
  Давлатимиз раҳбари ушбу Мурожаатномани буюк аллома Имом Бухорий ҳазратларининг "Ал-жомеъ ас-Саҳиҳ" асаридаги "Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсаси берилади" деган ҳадиси билан бошлаши замирида улкан маъно-мазмун бор. Яхши ният билан 2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили" деб номлангани туфайли, эришилган ютуқлар барчани мамнун этди. Шу боис, эзгу ишларнинг мантиқий давоми сифатида янги 2019 йилга "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб номланди.
   Президентимиз Олий Мажлисга тақдим этган ушбу Мурожаатномасида соҳаларга тегишли вазирлик ва идораларга 130 дан ортиқ вазифа ва топшириқлар, 20 га яқин чора-тадбир, комплекс чора-тадбир, "Йўл харитаси" ва қарор лойиҳаси тайёрлаш бўйича топшириқлар берар экан, буюк аллома Нажмиддин Кубро ҳазратларининг "Муваффақиятни - саъй-ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса - лоқайдлик ва дангасаликда кўрдим", деган ибратли фикри билан раҳбарлар, ҳатто, фуқароларни ҳам сергакликка чақирди. "Лоқайдлик ва дангасалик" каби иллатлардан қутулиш тараққиёт учун асосий қадам бўлишини таъкидланди.
А.МУҲИТДИНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56