» » "МЕН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИМАН"

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"МЕН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИМАН"

     Узоқ йиллардан буён Ўзбекистонда яшаб, ижтимоий ҳаётда фаол бўлган бир гуруҳ кишиларга Президентимиз фармони билан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Фахрли мақомга эга бўлганлар орасида 5 нафар тумандошимиз ҳам бор.
    - Юртбошимизга минг раҳмат. 27 йилдан буён ушалмаган орзуим ижобат бўлди. Энди Ўзбекистон фуқаросиман, - деди ҳаяжонини яшира олмай Фур¬қат номли маҳаллада яшаётган Гулшан Аҳророва туман ИИБда фуқаролигини тасдиқловчи паспорт топшириш тадбирида.
    Ҳа, шу юртда яшаш, самарали фаолият кўрсатиб, кўнглида кемтик сезган киши учун фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатни олган номозгоҳлик Бахтиёр Аҳмедов, Зангибойидан Сурайё Раҳимова, Торариқ маҳалласидан Моҳира Раҳимова, Жума шаҳрилик Абдуназар Шукуровларнинг ҳам қувончлари чексиз. Ўқитувчи, ҳайдовчи, тарбиячи, тадбиркор, меҳнат инспектори бўлиб ишлаётган бу инсонларнинг айримлари 10-15 йиллаб, қайси биридир, туғилгандан буён Ўзбекистон фуқароси бўлиш орзуси амалга ошганидан мамнун.
    Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Қўзиев уларнинг ҳар бирига фуқаролигини тасдиқловчи паспортни топширар экан, эзгу ниятлари руёбга чиққани билан самимий табриклади. Яқинлари, қариндошлари Ўзбекистон фуқаролигини олганларга дил изҳорларини айтишди.
                                                                              Б. ҒАФФОРОВ.скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56