» » ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

2018 йил ниҳоясида халқ депутатлари туман Кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда 2018 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳам¬да 2019 йил маҳаллий бюджет параметрлари тасдиқлаб олинди. Батафсил маълумотни pdh.uz. да ўқийсиз.
***
Муқаддам 48-мактабга раҳбарлик қилган Машҳура Бекова 2019 йилдан туман мактабгача таълим муассаса¬лари бўлими мудираси вазифасига тайинланди.
***
Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бу йил 61, 99, 109 - мактаблар қошида лойиҳа қиймати 3 миллиард 225 миллион сўмлик 12х24 ҳажмдаги спорт заллари қурилади.
***
"Мароқанд нефть омбори - Хазора АББ" автобус йўналишида 2 та ҳамда "Гўзалкент қўрғони - Хазора АББ" йўналишида 20 та такси қатнови йўлга қўйилади. Бунинг учун лойиҳа ташаббускорлари 7 миллиард 465 миллион сўм банк кредити ва ўз маблағларини сарфлашади.
***
Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан Жума шаҳри - Хончарбоғ автомобиль йўлининг 22 километрида тўла таъмирлаш ишлари шу йил поёнига етказилади. Бунинг учун 16 миллиард 500 миллион сўм сарфланади.
скачать dle 11.3
Калит сўз МТМ Паст Дарғом

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56