» » КАТТА АРЧА ТАГИДА...

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

КАТТА АРЧА ТАГИДА...

Янги байрамига ҳам саноқди кунлар қолди. Айни дамда барча вилоят марказларида “Президент арча”си безатилган. Арча атрофида эса аҳоли гавжум. Барча мириқ байрам кайфиятида сайр қилишмоқда. Айниқса, Қорбобо ва қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонларини қиёфасини кўрган болажонларнинг қувончи чексиз.
Ана шундай байрамона кайфиятни бузувчи “пақ-пуқ” товуши билан инсон саломатлигига хавф солувчи пақилдоқларга қарши курашиш қанча авж олмасин, унинг контрабандаси давом этмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 27 декабрь куни ноқонуний йўллар билан республикамиз ҳудудига кириб келган пиротехника воситаларининг сотилиши ва тарқатилиши юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси билан вилоят солиқ бошқармаси ходимлари ҳамкорликда Самарқанд шаҳри Кўксарой майдонига ўрнатилган “Арча” байрами тадбирида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тадбир жараёнида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Р.А. ва Б.Ш.лар томонидан Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган “7 SHOTS Х058” (салют), “Британик Х201”, “Хлопушка фейервсрк Двоедрагуна Х020”, “Золотой дракон Х030А”, “Ground Bloom Flower 0901В” номли оғирлиги 5490 кг бўлган 5 турдаги пиротехника воситасини 1 млн 650 минг сўмга пуллаётганда ашёвий далили билан қўла олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 2501-моддасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланиб, унда пиротехника буюмларининг қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг шу даврига қадар Самарқанд вилояти божхоначилари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 6 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати 9 млн сўмдан ортиқ бўлган 4292 дона пиротехника воситаси ушлаб қолинди.

Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56