» » YANGI YIL TUHFASI

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

YANGI YIL TUHFASI

    Ўтаётган йил кўплаб орзу-ниятлар ижобати билан эсда қолаяпти. Айниқса, Гўзалкент ҳудудидаги ёшлар янги йилга унутилмас совғага эга бўлишди. 29 декабрь куни ҳудудда барпо этилган 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Янги объектнинг очилиш маросимига мактаб ва коллежларнинг спортчи ёшлари, жамоатчилик вакиллари тўпланишди.
   – Президентимиз парламентга Мурожаатномасида спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратган, – деди бинони очилиш маросимига бағишланган тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Шариф Мўминжонов. – Негаки, спортда эришилаётган ютуқлар юртимизни жаҳонга танитмоқда. Яқинлардагина нуфузли мусобақалар орзу бўлган давр ортда қолди. Бугун мамлакатимиз ёшлари Осиё, жаҳон, олимпия мусобақаларида турли спорт йўналишларида ўз ўрниларига эга бўлишмоқда. 2020 йилда бўладиган ёзги Токио олимпиа мусобақаларида ҳам бугундан тайёргарлик кўриш зарурлиги Мурожаатномада алоҳида таъкидланган. Шу мақсадда, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, жаҳон миқёсида ўз сўзларини айтишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Ўйлаймизки, бугун ёшларга янги йил остонасида туҳфа этилаётган бу даргоҳда ҳам истеъдодли спортчилар етишиб Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади. Вазирлик номидан шундай муҳташам бинони тиклашга яқиндан ёрдам берган туман ҳокимлиги, қурувчиларга миннатдорчилик билдираман.
   
   – Туманимиз ёшларига “Темир қолқон” МЧЖнинг ҳақиқий маънода янги йил туҳфаси бўлди бу объект, – деди ўз сўзида туман ҳокими Б.Садуллаев. – 2 миллиард 800 миллион сўмлик лойиҳа қийматидаги қурилиш ишларини мазкур жамоа қурувчилари сифатли барпо этишгани учун миннатдормиз. Спортчиларимиз 10 дан ортиқ спорт турлари билан шуғулланишлари учун республика, вилоят жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан 270 миллион сўмлик спорт жиҳозлари ажратилди. Аминмиз, бугун иштирок этаётган спортчилар орасида жаҳон ареналарига чиқадиган етук ёшлар яқин келажакда шаклланиб улгуради.
    Меҳмонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари спорт мактабида яратилган шарт-шароитлар, болаларнинг кўргазмали чиқишларидан баҳраманд бўлишди.

Отабек ЭРГАШЕВ.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56