» » YANGI YIL ARCHASI ezgu niyatlar timsoli

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

YANGI YIL ARCHASI ezgu niyatlar timsoli

    Жумлаи жаҳонни қувончга, соғинган кўнгилларни сурурга тўлдириб, Янги 2019 йил кириб келмоқда. Албатта, бу ҳар биримизни ўтаётган йилда эришган ютуғу камчиликларимизни сарҳисоб қилишга, кутилаётган йилимизни улкан орзу ва мақсадлар билан қарши олишга ундамоқда. Зеро, инсон доимо эзгулик тарафдори. Шу боис, орзуманд қалблар ҳамиша ўз қўрига эзгулик боғлари ҳадя этадиган олижаноб интилишларни жо этади. Буни шаҳримиз марказидаги "Ёшлар боғи"да яхши тилаклар тимсоли бўлиб қад кўтарган Янги йил Арчаси атрофида туман маданият бўлими томонидан ташкил этилган байрам томошаларига келган тумандошларимиз фикрларида янада яққолроқ ҳис этдик.
   
   - Касбим - ҳисобчи. Ишхонам ушбу боғнинг рўпарасида жойлашган. Деярли ҳар куни туманимизда юз бераётган ижобий ўзгариш, ободлик, одамлар кайфиятидаги кўтаринкиликни кўриб қувонаман, - дейди Тўқбой маҳалласилик Т.Қўчқорова. - Айниқса, Янги йил элчиси бўлган муҳташам Арчанинг шаҳримиз кўркига кўрк қўшиб тургани, атрофида жам бўлган катта-ю кичик юз-кўзидаги шодлик юрагимни ҳам завққа тўлдирди. Дилимдаги шукроналик ҳисси билан эрталабдан жажжи, беғубор туйғуларини яшира олмай, "Арчага борамиз" дея роса севинган набирам Анваржонни олиб, байрам олди бошланиб кетган тантаналар иштирокчисига айландик. Набирам Қорбобо, Қорқиз, турли эртаклар қаҳрамонлари сиймосини кўриб, роса қувонди.
   - Саҳнада Янги йил ҳақида шеър айтдим, - деди 7-сонли МТМ тарбияланувчиси 6 ёшли Нозима. - Қорбобо ва Қорқиз совға беришди, аммо ялмоғиздан озроқ чўчидим. Чунки эшитган эртакларимдан биламанки, ялмоғиз ҳамиша ёмонлик қилишни яхши кўради, ўзига ёмон хулқли болаларни дўст этади.
   Эртак қаҳрамонлари ҳақида Арча атрофида шод-хуррам қувнашаётган кўпчилик болажонлар ўзларининг самимий фикрларини билдиришди.
Дарвоқе, умр… Ўз мазмун-моҳияти билан ҳар бир бекатини гўзаллик, яхшилик, жасорат ва фидойилик каби инсоний хислатлар билан бойитиб бораверади. Суҳбатимиз давомида кимдир янги хонадонга кўчиши, яна биров оила қуриши, кимдир тўй қилиши ва бошқа эзгу ниятлари тўғрисида тўлиб-тошиб гапиришди Энг муҳими, юракларда ёниқлик, эртанги кунга умид ва ишонч, юрт равнақига ҳисса қўшиш аҳди, қадамларда олижаноб шаҳдлар, дунёқарашларда янги ва яхши ўзгаришлар бисёр.
- 2 нафар фарзандим бор. Қатор йиллар чет давлатда ишладим, аммо оилам соғинчи, улардан хавотир олишим мени ҳеч тинч қўймасди. Уйга қайтгач, 2 сотихли томорқамда иссиқхона яратиб, унга помидор, бодринг, кўкатлар экдим. Уста деҳқонлардан маслаҳат олдим. Худога шукур, даромад ҳам кўнгилдагидек бўлди. Ҳам хонадонимиз файзу обод¬лиги, ҳам эл дастурхони тўкинлиги учун ҳиссам қўшилганидан хурсанд бўлдим. Муҳими, Янги йилни оилам бағрида ўтказаяпман. 2019 йилда эса эҳтиёжимиздан ортган даромадларни сарҳисоб қилиб, яна битта иссиқхона қурмоқчиман. Энди чет элга ишлаш учун кетиш ниятим йўқ. Астойдил меҳнат қилсак, жаннатмакон юртимизда қадримиз баланд бўлишини англаб етдим. Оила бағрида яшаш, ҳалол меҳнат қилишни ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмас экан - деди фарзандлари билан байрамолди тадбирларга келган тумандошимиз Ф.Шомуродов.

   Ҳа, бу эзгу тилаклар, юксак марралар сари интилишлар барча юртдошларимзга озод ва мустақил Ватан ҳадя этган буюк инъом. Бу иноятлар азмида барча элдошу дилдошларга, элим дея жон куйдириб яшаётган, меҳнат қилаётган ва бу заҳматлари самарасини улкан бунёдкорлик, яратувчанликда кўраётган барча азиз инсонларга Янги йил омадли ва шукуҳли келсин! Ушалмаган орзулар, айтилмаган тилаклар ва барча соф юраклар соғинган соғинч¬ли дийдор тимсоли бўлган Янги йил барчага муборак бўлсин!

Гулжаҳон МАРДОНОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз YANGI YIL

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56