» » YANGI YILDA QANDAY ISHLAR AMALGA OSHIRILADI

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

YANGI YILDA QANDAY ISHLAR AMALGA OSHIRILADI

Ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирларига киритилган янги лойиҳалар доирасида 2019 йил умумтаълим мактабларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари давом эттирилади. Бунинг учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюжетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 14 миллиард 340 миллион сўм ажратилиши режалаштирилган. Жумладан, Камолот массивида 210 ўринли янги мактаб биноси барпо этилади. Шунингдек, 21, 10, 44, 99, 13 ва 19-мактабларни реконструкция қилиш учун жами 9 миллиард 245 миллион сўмлик ишлар амалга оширилади. 3 миллиард 310 миллион сўмлик лойиҳа доирасида тумандаги 23, 8-умумтаълим мактаблари мукаммал таъмирланиши кўзда тутилмоқда.
Мактабгача таълим муассасаларида янгидан қуриш реконструкция ва таъмирлаш ишлари учун жамғарма маблағлари ҳисобидан 9 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилади. Ана шу маблағлар эвазига Янгиравот маҳалласида 70 ўринли янги МТМ барпо этилади. 15, 30, 61-сонли МТМлар қайта реконструкция қилинади. 19, 11, 68, 32-сонли МТМларда шу манба ҳисобидан 5 миллиард 300 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Соғликни сақлаш муассасаларида эса 4 миллиард 200 миллион сўмлик янги объектларни қуриш, таъмирлаш ишлари давом эттирилиши кўзда тутилмоқда.

Ўз мухбиримиз.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56