» » NIZONI SUDSIZ HAL QILMOQCHIMIZ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

NIZONI SUDSIZ HAL QILMOQCHIMIZ

Жисмоний ёки юридик шахс кишилик жамиятида мавжуд экан, ҳаёти ёки тадбиркорлик фаолияти давомида бир марта бўлса ҳам ўзаро манфаатлар тўқнашувига дуч келиши табиий ҳол. Бугунги кунга қадар манфаатлар юзасидан келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал қилиниб келинарди.
2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритиладиган Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги Қонунига биноан, низолар судсиз, аммо қонун билан ўрнатиладиган тартиб-тамойил асосида ўзаро ихтиёрий келишув билан ҳал этилиш имкони яратилади.
Маълумки, низоларни суд тартибида ҳал қилишда тарафлар олдига бир қанча, яъни, даъво ариза тайёрлашдан тортиб то низо суд муҳокамасида кўриш учун тайинлангунига қадар қатор масалаларни ҳал этиши, суд харажатларини тўлашлиги талаб этиларди. Борди-ю, суд муҳокамасида тарафлар ишни ўзаро келишув билан тамомласа, тўланган суд харажатлари қайтарилмас, ишни кўриб чиқилиши учун ойлаб вақт кетар эди. Низоларни медиатив тартибда ҳал қилишда эса тарафнинг медиаторга мурожаат қилишининг ўзи етарли ҳисобланади. Қолган масалалар медиатор томонидан амалга оширилади ва маълумотларнинг махфийлиги сақланади. Низо медиатив тартибда ҳал қилинганда медиация тарафлари медиаторни, медиация тартиб-таомилидаги ўз нуқтаи назарини, бу нуқтаи назарни ҳимоя қилиш усуллари ва воситаларини танлашда, ахборот олишда медиатив келишув шартларининг ўзаро мақбуллигини баҳолашда тенг ҳуқуқлардан фойдаланади ва тенг мажбуриятлар олади. Низони медиатив ҳал этиш факти айбни тан олиш далили бўлиб хизмат қилмайди.
Низолар медиатив тартибда келишуви бир ой ичида амалга оширилади. Суд тартибида низоларни ихтисослашган судъя ҳал қилганидек, низолар медиатив тартибда ҳал қилинишида ҳам уни профессионал касб эгалари амалга оширади.
Т.ИСОҚОВ,
ҳуқуқшунос.скачать dle 11.3
Калит сўз ҳуқуқшунос

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56