» » NAMUNAVIY UY-JOYLAR egalariga topshirildi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

NAMUNAVIY UY-JOYLAR egalariga topshirildi

Кейинги йилларда республикамизда қишлоқ аҳоли пунктлари меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Давлатимиз раҳбарининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарорида ҳам оилаларни замонавий, сифатли шинам уй-жойлар билан таъминлашга, қишлоқ ҳаётини юксак поғонага кўтариш зарурати алоҳида қайд этиб ўтилган. Бу борада туманимизда ҳам қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
13 декабрь куни туманимизнинг Янгиобод маҳалласи ҳудудида бунёд этилган 40 та намунавий уй-жойларнинг ўз эгаларига топширилиши бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг самарали натижасидир.
- Топширилаётган уй-жойлар майдони 0,02 гектар бўлган ер участкасида қурилган бўлиб, обод ҳовли ва 3 хона ҳамда хўжалик хоналаридан иборат, - деди туман ҳокимлиги қурилиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Толиб Ҳамзаев.
- Ушбу уй-жойларнинг сифатли, талаблар даражасида қурилишида Зоҳид Бойқабилов раҳбарлигидаги "Шербек-Севинч-сифатли", Собит Бердиев бошқарувидаги "Камалак" МЧЖ, "Аҳмад-мадад-қурувчи" (раҳбари Шавкат Очилов), "Уста меъмор-капитал" МЧЖ (раҳбари Насимжон Қаршиев) ҳамда "Темир қалқон" корхонаси (раҳбари Қосимжон Қаршиев)нинг заҳматли меҳнатларини қайд этиб ўтиш жоиз.
Намунали уй-жойларнинг топширилиш тантанаси олдидан туман ҳокими Баҳодир Садуллаев янги, замонавий уй-жойга эга бўлган 13 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларида бў¬либ, улар билан суҳбатлашди.
- 2 нафар фарзандим биринчи гуруҳ ногирони, - деди Равот маҳалласилик Боғгул Абдуллаева. - Доимий парваришга муҳтож. Айниқса, қиш кунлари уларни иссиқ уйда яшаши ва даволанишига шарт-шароит зарур. Бугун фарзандларимга топширилган уй-жойда яратилган шароитларни кўриб, оила аъзоларимиз билан бениҳоя қувондик. Кўриб турганингиздек, хоналар табиий газ билан иситилаяпти. Свет, сув ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун барча қулайликлар бор. Оиламиз номидан бошланғич 18 миллион сўм тўловини тўлаб берган туман ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Янги хонадонимиздаги шароитни кўриб, қувончдан кўзимга ёш келди. Қишнинг аёзли кунларида мана шу икки боламни олиб, шаҳар марказида ижара хонадонда яшаган пайтим бўлди. Бу ердаги қулайликлар болаларим учун чиндан ҳам катта совға бўлди.
Тантанада яна туман ҳокими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож 13 нафар фуқарога янги уйларнинг калитлари топширилди. Тадбир сўнггида туман "Ёшлар маркази" да ташкил топган рақс гуруҳининг куй-қўшиқ ва рақслари барчанинг кўнглига хушнудлик бахш этди. Янги йил остонасида янги уйга кўчган оилалар хурсандчиликларини эзгу тилаклари, рақслари билан намоён этишди.
Гулжаҳон МУСТАФОЕВА,
Фарида АБДУЖАЛИЛОВА (фото).
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56