» » BO`SH ISH O`RINLARI mehnat yarmarkasi o`tkazildi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

BO`SH ISH O`RINLARI mehnat yarmarkasi o`tkazildi

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Жума шаҳри марказида жойлашган "Ёшлар боғи"да банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
- Туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, бандликка кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган ушбу ярмаркада айниқса, уюшмаган ёшлар, жазони ижро этиш муассасасидан, чет давлатдан қайтиб келганлар, махсус ҳисобга олинган фуқаролар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди, - деди туман бандликка кўмаклашиш мар¬кази директори А.Шоназаров.
- Зеро, оилалар ободлиги, хонадонлар осойишталиги, дастурхонлар тўкинлиги - меҳнат билан. Бу борада қилинган саъй-ҳаракатлар албатта, жамият равнақи, юрт фаровонлиги учун муносиб улушдир. Қолаверса, эзгулик боғлари инсон кўнглидаги интилиш ва ҳаракатлари эвазига яратилади. Бугунги тадбирда 92 та корхона, ташкилот ва муассасалар 209 та бўш (квота) иш ўринлари билан иштирок этмоқда.
- Қишлоқ хўжалиги институтининг иқтисод факультетини тугатганман. Бугунги меҳнат ярмаркасида қатнашиб, "Мароканднефтьгаз" корхонаси билан шартнома туздик. Шартномада кўрсатилган бир миллион 400 минг сўм ойлик маоши тўлаш имконияти билан ишга қабул қилишди, - деди Уску маҳалласилик Баҳодир Юсупов.
- Туманимиздаги маҳаллаларнинг деяр¬ли ҳар бирида маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд, - деди туман аҳолига маиший сервис бўлими ходими О.Сафаров. - Айни пайтда мавжуд 49 турдаги маиший хизмат турлари бўйича фаолият кўрсатаётган фуқароларга фаолиятларини расмийлаштириб бераяпмиз. Бу эса тумандошларимизнинг тадбиркорлик фаолиятларини етарлича юрита олишлари билан бирга, қонуний иш ўринларига эга бўлишлари учун қулайлидир.
"Бўш иш ўринлари" ярмаркасида туман бўйича жами 509 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этиб, улардан 358 нафарини хотин-қизлар, 123 нафарини уюшмаган ёшлар, 11 тасини меҳнат мигрантлари, 14 нафарини эса жазо муассасасидан қайтган фуқаролар ташкил этди. Тадбир давомида 156 нафар ишсиз фуқароларга доимий ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, иштирокчиларга маҳаллалар фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари билан ташкил қилинадиган "Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш тўғрисида", ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш юзасидан меҳнат қонунчилиги бўйича мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Гулжаҳон МАРДОН қизи.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56