» » QISHLOQ XO`JALIK XODIMLARI kuni nishonlandi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

QISHLOQ XO`JALIK XODIMLARI kuni nishonlandi

Шу йил 7 декабрь куни қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Эрталабдан "Ёшлар боғи"да туманда фаолият юритаётган балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик билан шуғулланаётан фермер хўжаликларининг маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилди.
Аҳоли кўргазмада "Дилафрўз", "Пўлат балиқ ҳавзаси", "К-Элдор", "Очилов Зафар" фермер хўжаликлари аъзолари етиштирган турли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини арзон нархларда харид қилишди. Эл дастурхонини тўкин қилаётан қишлоқ хўжалиги ходимларининг эзгу ишларига омад тилаб, минатдорчилик билдиришди. Туманнинг 4 сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари кўргазмада иштирок этаётган фермерлар билан суҳбатлар ўтказишди.
Куннинг иккинчи ярмида қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида меҳнат қилаётганлар, уста деҳқонлар ва бошқа соҳа вакиллари учун "Истиқбол" маънавий-маърифий тадбирлар масканида байрам дастурхони тузатилди. Туман ҳокими Б.Садуллаев ҳамда сектор раҳбарлари йиғилганларни ушбу шодиёна кун билан самимий муборакбод этишди. Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имконият ва шароитлар туфайли деҳқончилик, балиқчилик, чорвачилик ва паррандачиликда эришилаётган натижалар алоҳида таъкидлаб ўтилди. Жумладан, ўтаётган йил давомида соҳа тараққиёти йўлида янги технологияларнинг жорий этилиши, маҳсулотлар экспорти бўйича юқори натижалар қайд этилаётгани мамнуният билан тилга олинди. Тадбирда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Туман ҳокимлиги маданият бўлими санъаткорларининг куй-қўшиқлари байрамга жозиба бағишлади.

Бахтиёр ШУКУРОВ.


скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56