» » HUQUQ VA ERKINLIKLAR KAFOLATI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

HUQUQ VA ERKINLIKLAR KAFOLATI


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллик байрамига бағишланган тадбирлар кўтаринки руҳда давом этмоқда. Шу йил 6 декабрь куни тиббиёт коллежининг фаоллар залида ушбу қутлуғ санага бағишланган кенгайтирилган тадбир ўтказилди. Унда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, турли соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритаётган ёшлар иштирок этишди. Давлат мадҳияси янграши билан бошланган тантанада туман ҳокими Б.Садуллаев йиғилганларни бош Қомусимизнинг 26 йиллик байрами билан самимий табриклади.
- Ўтган даврда мамлакатимиздаги ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилмоқда. Бу йил асосий қонунимизнинг халқимиз манафаатларига, давлатимиз стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, мукаммал ва пухта ишланган ҳужжат эканлигидан далолатдир. "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да туманимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Жорий йил 10 миллион АҚШ долларилик турли маҳсулотлар экспорт қилинди.
8,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Ўтаётган йилда 8 та умумтаълим мактаблари, 5 та МТМ, 9 та болалар спорти, 2 та соғлиқни сақлаш объектларида қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. Манзилли дастур бўйича бюджет маблағлари ҳисобидан 46 километр йўл таъмирланди, 51 та янги трансформаторлар ўрнатилди, 78,6 километр электр, 2,2 километр ичимлик суви тармоқлари тортилди, 5 та эгасиз сув иншооотлари таъмирланди. 205 та намунавий уй-жойлардан 157 таси фуқароларга фойдаланишга топширилди. "Обод қишлоқ" дастури асосида Қўшқудуқ, Пахтакор маҳаллаларидаги умумтаълим мактаблари, МТМ, қишлоқ врачлик пункти бинолари, янги сув иншоотлари аҳолига хизмат қила бошлаганидан барчамиз мамнунмиз.
Туманимиз ёшлари ҳам спорт, санъат соҳасида юртимиз шаънини тараннум этишмоқда. Катта ареналарда пастдарғомлик ёшларни кўриб қувонаётганимизнинг боиси, уларга яратилаётган шароит ва имкониятлар натижаси эканлиги барчамизни хушнуд этади, - деди ўз сўзида туман ҳокими.
Тантанали маросимда бир гуруҳ меҳнат, спорт ва санъатда муваффақиятларга эришаётган тумандошларимиз ҳокимликнинг қимматли совғалари билан тақдирланишди.
Табрик ва тақдирлашлардан сўнг, туманимизнинг таниқли санъаткорлари ижросида Ватан, меҳр, тинчлик, дўстлик ифода этилган куй-қўшиқлар янгради.

Фурқат ЯХШИЕВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз HUQUQ VA ERKINLIKLAR KAFOLATI

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56