» » PLASH (Hajviy hikoya)

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

PLASH (Hajviy hikoya)

Исоқ паттачи бу сариқ плашни ярим аср бурун қишлоқ дўконидан сотиб олган эди. Ўшандан буён қиш-баҳор эгнидан ташламайди. Қўшниси Тиловнинг тўй маслаҳати оқшомида сабзи тўғрашаётган пайтда Турсун бизнесчи гап отиб қолди:
- Ака, бу дейман, плашингизнинг ранги ҳам ўзингизнинг рангингизга ўхшаб ҳеч ўчмайди-я, - деди унинг сариқлигига шаъма қилиб.
- Материали аслда, сиз олиб келаётган буюмлардай бир ойда тўзиб кетмайди, - деди Исоқ паттачи бўш келмай.
Даврада кулги кўтарилди. Отаси майна бўлганидан кўнгли озор чеккан Исоқ паттачининг ўғли Олимжон секин чиқиб кетди. Эртаси ишдан қайтганида қараса, онаси отасининг ўша плашининг тугмасини қадаб ўтирибди.
- Ойи, келинг, шу плашдан отам воз кечсин, ўзим янгисини олиб бераман, - деди кечаги Турсун бизнесчининг гапи эсига тушиб.
- Э, болам-а, неча йиллардан бери бу гапни айтиб келаман. Қани кўна қолса, отанг. Ишинг бўлмасин, қадрдон бўлиб қолган, ҳали менга ўхшаганнинг иккитасини қаритади, деб унамайди.
- Бундай қиламиз, ойи, - деди Олимжон плашни қўлига олар экан, - йўқотамиз буни, сиз "ҳалигина шу ерда эди, қаёққа ғойиб бўлди экан" деб тураверасиз.
- Қандай бўлар экан, болам, отангнинг феъли ёмон. Яна бу плашни еру кўкка ишонмайди.
- Хотиржам бўлаверинг, машмаша қилади-ю, тинчиб қолади.
Олимжон плашни олдида, енгларини узиб ташлаб, девордан улоқтирди.
Плаши йўқолганини билиб Исоқ паттачи сал бўлмаса жиннига айланаёзди. Роса тўполон кўтарди. Ёқиб юбордик, дейишгандан кейин ранги бўзариб ўтириб қолди. Ўғли олиб келган янги плашга қайрилиб ҳам қарамади. Кечки овқат устида қовоғи солиқ, миқ этмай, хумрайиб ўтирди. Туни билан уйқусиз тўлғаниб чиқди, орадан уч-тўрт кун ўтса-да, ҳеч ўзига келолмасди. Бир куни ишдан қайтаётиб, кўзи ён қўшниси Тиловнинг эшагига тушди. Тўқими кўзига иссиқ кўринди. Ишонқирамай, яқинроқ бориб қаради: ўзининг қадрдон плаши. Юраги ҳапқириб кетди. Атрофга олазарак аланглади, ҳеч ким йўқ. Шартта тўқим плашни эшак устидан юлиб олди-да, қўйнига тиқди. Оҳиста пайпаслаб кўрди - йўқ! Ранги қочиб, кўз олди қоронғилашиб кетди. Плаш астари қатига тиқилган "кўквой"лар йўқ эди.
Тоғаймурод ШОМУРОДОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56