» » "OBUNA MAJBURIY EMAS, ZARURAT" maqolasini o'qib... GAZETA - BEMINNAT MASLAHATGO'Y

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

"OBUNA MAJBURIY EMAS, ZARURAT" maqolasini o'qib... GAZETA - BEMINNAT MASLAHATGO'Y

Қайси соҳани эгалламайлик, янгиликлардан хабардор бўлиш зарурат. Айниқса, бугунги давр одами учун жамиятнинг устувор йўналишларига ҳозиржавоблик, пешқадамлик билан жавоб қайтармоқ учун ОАВ билан "муносабат" ўрнатмоқ зарур, деб ўйлайман. Бу инсонни етукликка, рўй бераётган воқеаларга фикр билдира олишда қўл келади. Айниқса, устоз деган муносиб ном ила элнинг фарзандларига таълим-тарбия бераётган педагоглар учун ниҳоятда муҳим. Чунки газета ўқимаган устоз ҳеч қачон ўз ўқувчисига ҳар куни, ҳар дақиқа янгилик, инновацион ғоялар кашф этилаётган долғали бир давр воқеаларидан бехабар ҳолда, етарли билим беролмайди.
Ишга кетаётсам, йўл-йўлакай учраган таниш-билиш, ошна-оғайнилар "Юртимизда қандай янгиликлар бор, сўнгги хабарлардан гапиринг-чи. Биз газета-журнал ўқимаймиз", деб қолишади. Аммо олдинда иш кутаяпти. Улар истаганчалик, тўлиқ маълумот беришга вақт қани?.. Гоҳида бу саволлардан энсам қотади. Ахборот асрида яшаяпмиз. Аммо кўпчилик замондошларимиз ҳанузгача вақтли матбуотга обуна бўлиш, матбуот саҳифаларида "бонг" ураётган воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлишга эътиборлари кам. Ёки одамларимиз орасида мутолаа маданиятининг етишмаслигими? Касбим нуқтаи назаридан турли мавзудаги йиғилишларга қатнашаман. Ҳамкасбларим билан биргаликда, матбуот саҳифасида чоп этилган таълим тизими ва бошқа соҳаларга оид қарор ва фармонлар моҳияти билан танишамиз, муҳокама қиламиз. Демак, газетанинг инсон ҳаёти ва фаолиятидаги муносиб ўрни борлиги ана шу сонияларда яна бир бор намоён бўлади. Том маънода, газета - кўнгил ойнаси. Уни ўқиш, керакли хулосаларни чиқара олиш маданияти инсоннинг фаросати, билими, қобилиятидан дарак. Шу боис, газетага обуна мажбурий бўл¬маса-да, зарурат эканлигини атрофимиздагиларга уқтиришимиз лозим. Зеро, матбуот-маънавият булоғи, кучли дунёқарашамиз негизидир.
Сабоҳат БОБОМУРОДОВА,
111-мактаб директори.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56