» » QAYTAR DUNYO

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

QAYTAR DUNYO

Онам иккимиз бир қариндошимизникига боришни мўлжаллаб йўлга чиқдик. Таксида кетар эканмиз, шофёрнинг ёнида ўтирган киши гап бошлаб қолди:
- Бир вақтлар мен ҳам "таксичи" бўлганман. Бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланадиган бир аёл бор эди. Ҳамма ҳайдовчилар уни кўриши билан тескари ўгирилишга мажбур эди. Чунки аёл ўта жиззаки, ҳақоратга уста эди. Машинага ўтириши билан "Мен билмайман, тўғри уйимга олиб бориб қўясан, бажарсанг такси ҳайда, ўзи бировнинг берган пулига кун кўрасанлар", дея жавраб кетарди. Бир куни яна мени навбатимда ўша аёл тўғри келиб қолди. Мени биласиз-а. Уйимгача ҳайдамасангиз, ҳамма жойга "қўлим" етади", - деди. "Биламан, худди биз каби сиз ҳам халқнинг пули билан "кун" кўрасиз. Бизнинг ҳам тўхтайдиган бекатимиз бор, ўша ерда тўхтайман", дедим. Шунақа жаврадики… Ким айтади ахир, уни "тирикчилик" нима эканини тушунадиган киши деб? Яқинда бир ҳамкасбим билан бекатда гурунглашиб турсам, "Нек¬сия" русумли автомашина келиб тўхтади. "Айтган жойимга олиб бориб қўймайсанми?" деган аёл кишининг бақир-чақирини эшитган одамлар у томонга қаради. Менинг фикримни уққандек ҳамкасбим менга йигит ҳақида гапириб берди. "Эсингиздами, бу йигитнинг онаси бозорда савдо қиларди. Ўша аёлнинг ўғли. Онаси касалланиб қолган. Ўғли киракашлик қилаяпти". Шу заҳоти аёлнинг гаплари ёдимга тушди. Ҳалол меҳнатга не етсин?! Одамларнинг оғирини енгил қилиш, манзилига беталофат олиб бориб қўйиш ҳам савоб. Аммо…

Маржона ҚОБИЛОВА,
125-мактаб ўқувчиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56