» » OMONATGA XIYONAT yoxud tog'asining dilini og'ritgan jiyan

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

OMONATGA XIYONAT yoxud tog'asining dilini og'ritgan jiyan

Бир танишимни учратиб қолдим. Бир-биримизни қўмсаб юрган эканмиз, бир пиёла чой устида узоқ суҳбатлашдик. Бошимиздан ўтган яқин ўтмиш воқеаларини бир-биримизга гапириб бердик. Сўнгра таниш-билишлар билан боғлиқ ёдда қолган ҳикояларга ўтдик:
- Эсингиздами, мулла Раҳмат бобонинг ўғли Мусоқул бобо? У ҳозир 70 ёшдан ошган. Тақдир тақозоси билан пойтахтда яшайди. Отасидан қолган қишлоқдаги ҳовлини жияни Ғайбуллага қараб туриш учун қолдирган. Ўзига тўқ жиянининг нафси оч экан. У омонатга хиёнат қилиб тоғасининг ерига экин экиб, фойдалансада, ҳеч нафси қонмабди. Иморатбоп бўлиб қолган тоғаси эккан теракларни 8-9 миллион сўмга сотиб ўз манфаати учун ишлатибди. Жиянининг рухсатсиз бу ҳаракатидан жаҳлланган тоға ундан теракларнинг пулини сўраб борибди. Минг афсуски, у "Ҳовли-жойингизга қараб турганим учун бу пул менга", дея тоғасининг дилини оғритибди. "Бировнинг ҳақи ёмон, у барибир бир жойингиздан чиқиб кетади", дейдилар. Ғайбулладан кўнгли қолган, Мусо бобо "Ҳайф, сендек жиянга: Аллоҳга номаъқул бу қилмишингга жазо тайин", деб қўл силтаб кетибди. Ана шу воқеадан бир ой ўтиб, Ғайбулланинг катта ўғли ота-онасининг гапини олмай, Россияга ишлаб келиш учун жўнаб кетибди. Орадан 2-3 ой ўтар ўтмас ўғли телефонда мусофир юрт¬да қийналиб қолганини, соғлиги ёмонлашганини айтади. Қарангки, шу орада "Ғайбулланинг ўғли чет элда ўлибди", деган гапни эшитдик.
Жанозага Мусо бобо ҳам келиб, ич-ичидан "Ё Аллоҳ мен фарзандини қарғамагандим-ку", дея ёш йигитнинг завол кетган умрига ачинибди. Майит жойига қўйиб келингандан сўнг Ғайбулла тоғасига юзланиб, "Мени кечиринг, омантингизга хиёнат қилиб, дилингизни оғритдим. Ҳозир ўша теракларингизни пулини тўғрилаб бераман", деб бош эгиб кечирим сўради. Жигарининг бошига тушган ғамга чин кўнгилдан шерик бўлган Мусо бобо "Дардингга шерикман. Маъракаларга ишлатавер, жиян", дея уни бағрига босибди. Меҳр тафтидан жўшбушга келган юраклар "уйғониб", тоға-жиян бир-бирларини қучиб кўз ёш тўкибди.
Бўлган воқеани сўзлаб берган танишимнинг ҳикояси бошқаларга мактаб бўлсин учун қоғозга туширдим. Бировнинг дилини ноўрин оғритиш ёки омонатга хиёнат қилиш ёмон оқибатларга олиб келишини олдиндан билганимиз яхши.
Неъмат ДЎСАНОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56