» » QISHLOQQA VRACHLAR KELDI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

QISHLOQQA VRACHLAR KELDI

Аҳолини "Патронаж ва профилактик кўриклардан ўтказиш" ойлиги давом этаяпти. Шу муносабат билан яқинда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи Комил Аллаёров бошчилигида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Ошиқ ота маҳалласида бўлишди. Ҳудуддаги ҳомиладорлар, гўдаклар, ёш оилалар, қариялар, ногиронлар ва ўзгалар парваришига муҳтож шахслар тўлиқ патронаж тизими билан қамралди. Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, сурункали касалликлар билан оғриган беморларнинг диспанцеризациядан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассислар хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғ-лиқни сақлашга тааллуқли муаммоларини ижо¬бий ҳал этиш каби масалаларга яқиндан ёндошдилар.
- Саломатлигимиз пос-бонлари бор бўлишсин, - дейди Ошиқ оталик Юлдуз Нурмуродова. - Тез-тез қон босимим кўтарилиб туради. Бошимда озгина оғриқ билан бепарво юргандим. Дўхтирлар келиб, қон босимимни ўлчаб, дори беришди. Бир йўла турмуш ўртоғимни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишди. "Иссиқ жоннинг иситмаси бўлади" дейишганидек, у кишининг буйрагида шамоллаш борлиги аниқлаб, керакли маслаҳатлар беришди.
Ойлик давомида кардиолог, гинеколог, терапевт, невпотолог, физиатор каби мутахассис врачлар томонидан патронаж ва профилактик кўрикларидан ўтган Ошиқ ота маҳалласи аҳлининг 58 нафарида ошқозон-ичак, буйрак, юрак қон-томир, асаб, кам қонлик каби касалликлар аниқланди. Уларга амбулатор ва стационар даволанишлари учун кўрсатмалар берилди.
Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.





скачать dle 11.3
Калит сўз патронаж

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56