» » BOJXONA TIZIMI OSHKORALIK PRINSIPLARIGA ASOSLANGAN

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

BOJXONA TIZIMI OSHKORALIK PRINSIPLARIGA ASOSLANGAN

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ­рисида"ги ПФ-5414-сон Фармони билан Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастурнинг 38-бандига мувофиқ, жорий йилнинг 1 июлидан Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти қайта ислоҳ этилиб, bojxona.uz/uz номи билан фаолият юрита бошлади. Ўша кундан бошлаб мазкур веб-сайтда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси фаолиятига бағишланган алоҳида "bojxona.uz/uz/regions/7" номли саҳифа яратилди.
Ушбу саҳифа орқали Сиз Самарқанд вилояти божхона бошқармаси фаолиятининг ошкоралигини, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва кенг жамоатчилик божхона органларида амалга оширилаётган турли йўналишлардаги кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида, ягона божхона сиёсатини амалга ошириш масалалари, божхона қоидалари, тартиблари, соҳа бўйича қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар, улардаги ўзгаришлар, соҳада рўй бераётган янгиланишлар ҳақида ўз вақтида хабардор бўлишингиз мумкин.
Шу билан бирга тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида "Ишонч телефони" тизими  фаолият олиб бормоқда. "Ишонч телефони" орқали  жисмоний ёки юридик шахслар божхона органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳамда содир этилган ва содир этилаётган жиноятлар ҳақидаги хабар ва маълумотларни ариза ва шикоятлар кўринишида тақдим этишлари мумкин.
Вилоят божхона бошқармаси "Ишонч  телефони" орқали келиб тушган мурожаатларингиз жавобсиз қолдирилмайди.
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси "Ишонч телефони":                                                                          (66-233-63-00)
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.скачать dle 11.3
Калит сўз Божхона

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56