» » DRONDAN 8 DAVLAT ORGANI FOYDALANISHI MUMKIN

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

DRONDAN 8 DAVLAT ORGANI FOYDALANISHI MUMKIN

Кейинги пайтда ҳаво ҳудудида учувчисиз бошқариладиган қурилмалардан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари дунё миқёсида кўпаймоқда. Шунинг учун ҳам кўплаб давлатлар бундай воситалардан фойдаланишни тартибга солишга жиддий киришди. Сабаби, оддий - фуқаролар мазкур қурилмадан нима мақсадда фойдаланаётганини билиш қийин кечаяпти. Бундан нотўғри фойдаланиш инсонлар ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдириши мумкинлиги тўғрисида кўпинча эътиборга олинмаяпти.
Ўзбекистон учувчисиз учиш воситаларидан фойдаланишни тартибга солган давлатлар сирасига киради. Амалдаги тартибга кўра, мамлакатимизга учувчисиз учиш аппаратлари - дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади. Фақатгина 8 давлат органига ўз вазифаларини бажаришлари учун дронлардан фойдаланишга рухсат берилган.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспек¬цияси маълумотларига кўра, учувчисиз учиш воситаларини юртимизга олиб кириш, фойдаланиш ва сотишга оид ҳолатлар кўпайган.
Дрондан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб-қоидага риоя этмаган шахсларга қандай чоралар кўрилади?
2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, мамлакатимиз самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда, яъни, рухсатсиз фойдаланиш учун олиб кирилган дронлар мусодара қилиниб, жавобгар шахсларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 100 бараваригача миқдорида жарима ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Худди шу қонунбузарлик маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилгандан кейин қайтарилса ёки баданга ўртача оғир ва оғир жароҳат етказилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жаримага тортиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Яна бир жиҳати, ўша ҳаракат одамлар ўлимига ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Республикамизда учувчисиз учиш воситаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 1 декабрига қадар юртимизга олиб келинган дронларни ихтиёрий равишда вилоят ИИБ ва унинг ҳудудий бўлимларига топшириш талаб этилади. Бундай ҳолатда фуқарога нисбатан ҳеч қандай чоралар қўлланилмайди.
Ширин НОРМАТОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз Дрон

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56