» » "ЙИГИТ ОМОН БЎЛСА, ҚЎРҒОН САЛОМАТ…"

ЯНГИЛИКЛАР

"ЙИГИТ ОМОН БЎЛСА, ҚЎРҒОН САЛОМАТ…"

                 
      "ЙИГИТ ОМОН БЎЛСА, ҚЎРҒОН САЛОМАТ…"
Юрагида ўти, қалбида ўз юртига садоқат руҳи билан ёнган йигит доимо ўз тақдирини Ватан тақдирида кўради. Муқаддас она замин тупроғи, эл тинчлигини сақлаш бурчи эканлигини унутмайди. Болалигимда эгнига ҳарбий либос ярашиб турган аскарларни кўрсам, юрагимда ҳарбий бўлишга иштиёқ ортаверарди. Шу боис, мактабда ҳам намунали хулққа эга бўлишга, фанларни яхши ўзлаштиришга ҳаракат қилардим. Ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар ҳарбий академиясига ўқишга қабул қилинганимда, она юртимга хизмат қилишдек юксак орзуларим ушалаётганидан бошим кўкка етди. Айниқса, Мудофаа Вазирлиги қўшинлари ўртасида ўтказилган пичоқ билан жанг қилиш якка турида фахрли 3-ўрин соҳиби бўлганим менга сабоқ бераётган устозларим, сафдошларим томонидан чуқур эътироф этилди.
Ҳарбий ватанпарварлик ойи муносабати билан барча ҳарбийлар қаторида, ўзим таълим олган 28-сонли ИДУМИ га таклиф қилинишим, ўз танлаган соҳамга масъулиятни, фахр ҳиссини янада оширишим заруратини англатди. Шунингдек, туманимиздаги 17-умумтаълим мактабида ҳам ўқувчилар билан мулоқот ва давра суҳбатларида ўғлонлар ҳимояси билан юрт обод, қўрғонлар саломат, элнинг уйқусида роҳат-фароғат бўлиши ҳақидаги фикр-мулоҳазаларимни баён этдим. Ҳарбий бўлишни истаган йигитлар ниҳоятда кўплигидан қувондим.

Азизжон ЭСОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси
3-босқич курсанти.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56