» » NOYABR YANGILIKLARI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

NOYABR YANGILIKLARI

Президентнинг 2018 йил 6 ноябрда "Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан, 2019 йил февралигача салоҳиятли тадбиркорлик субъектлари, молиялаштириш манбалари ҳамда ер майдонлари аниқланиб, 2019-2021 йилларда балиқчилик кластерларини ташкил этишнинг манзилли дастури лойиҳаси тайёрланади.
Йиллик балиқ етиштириш қуввати камида 50 тонна бўлган кластерлар 1.01.2019 йилдан бошлаб дастлабки 3 йил давомида барча солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади.
2021 йил 1 ноябрга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжи учун четдан келтириладиган омихта ем ва минерал ўғит (аммофос) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
***
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 13 ноябрдаги "Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Унда ҳар бир ҳудудда босқичма-босқич парранда етиштириш, уни қайта ишлаш ва якуний тайёр маҳсулот тайёрлаб, истеъмолчига етказиш жараёнини тўлиқ қамраб олган паррандачилик кластерларини ташкил этиш (2019 йилда 13 та) бошланади. Салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини, молиялаштириш манбалари ва ер майдонларини аниқлаган ҳолда манзилли дастурни 2019 йил 1 февралга қадар муддатда ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
2021 йил 1 ноябрга қадар паррандачилик хўжаликлари эҳтиёжи учун четдан келтирилдиган озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария препаратлари, диагностикумлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
***
2018 йил 1 декабрдан бошлаб қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, кадастр органлари, буюртмачи, пудратчи (бош пудратчи) вакиллари иштирокида амалга оширилади. Давлат харидлари субъектлари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш бундан мустасно.
Бу юртбошимизнинг 2018 йил 14 ноябрдаги "Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида кўрсатилган.
***
"Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони таъсис этилди. У 8 декабрь - Конституция куни байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади. Мукофотланганларга ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти топширилади.
Маҳаллий вакиллик органлари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 ноябргача Маслаҳат кенгашига тақдим этилади. Бу ҳақда 2018 йил 14 ноябрда Президентнинг "Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.


скачать dle 11.3
Калит сўз Янгиликлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56