» » TALABALAR ishga taklif qilindi

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

TALABALAR ishga taklif qilindi

                                  
Маълумотларга кўра, туманда 4771 нафар педагог бор. Шундан 852 нафари ўрта-махсус, 3919 нафари олий маълумотга эга. Ҳозирда олий таълим муассасалари - Самарқанд давлат университетида 187 нафар, Самарқанд давлат чет тиллар институтида 46 нафар битирувчилар туманимиз ёшларидан иборат.
ОТМ битирувчиларини туманга ишга жалб қилиш мақсадида, туман ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Э.Бердиев, туман халқ таълими бўлими мудири Д.Маматқулов ҳамда мактаб директорлари жорий йилнинг 14 ноябрида Самарқанд шаҳридаги 2 та ОТМда битирувчилар билан давра суҳбатини ўтказишди.
- Назария ва амалиёт бир-бирини тўлдириб боради. Шунинг учун ўқиш билан ишни бирга олиб бориш муҳим ҳисобланади. Ҳозир замон шиддат билан ривожланмоқда. Бизга ҳар томонлама етук кадрлар керак. Чунки, ёшлар устозлардан бошланғич андоза олишади. Талабалар билан учрашув мақсади ҳам шу. Мактаб директорлари сизларга иш таклиф қилишга келган. Ҳамма шароитларни яратиб берамиз. Фақат ўзингизни кўрсатишингиз лозим. Ҳафтанинг икки кунида мактабда дарс берсангиз, 400-500 минг сўм атрофида ойлик ҳам оласиз. Рақобат ривожланиш омили, шу сабаб ўқитувчиликда ҳам рақобат бўлади. Билимли, ўз устида ишлаган, янгиликка интилган ўқитувчига талаб кўп. Энди меҳнат шартномалари бир йил муддатга тузилади. Талабга жавоб бермасангиз, ўрнингизга бошқа мутахассис олишади, - деди халқ таълими бўлими мудири Дилмурод Маматқулов.
Шунингдек, битирувчилар билан суҳбатда туман ҳокимининг ўринбосари Элдор Бердиев қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Президентимиз шарофати билан, ўқитувчи-устоз касби мамлакатдаги энг нуфузли касбга айланди. Эркакларимизнинг 80 фоизи мактаб ва коллежларга қайтишди. Ойлик маошлари сезиларли даражада оширилди. Ўқитувчи моддий таъминотини яхшилашга қаратилган бу каби чора-тадбирлар таълим тизимида коррупцияга қайсидир маънода тўсиқни вужудга келтиради. Ҳозирда чекка ҳудудларда ўқитувчилар учун хизмат уйлари қуриш таклифи берилган. Туманда ўқи¬тувчилар учун барча шароитларни мутасаддилар билан ҳамкорликда яратиб берамиз. Мақсад битта, билим, интилиш, ўз устида ишлаш каби хислатлар билан юқо¬ри малакали кадр бўлиб етишишингиз талаб этилади. Амалиётни ҳам туманда ўтказишга ОТМ раҳбарлари қаршилик кўрсатмайди. Ҳозир директорларимиз билан уч томонлама шартнома имзолашингиз мумкин.
Суҳбат давомида 51, 43, 28, 47, 95, 113-мактаб директорлари талабаларга қайси йўналишда мутахассис кераклиги, дарс соати ажратишни, шароит яратиб беришни таклиф қилишди. Битирувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Отабек ЭРГАШЕВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз ОТМ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56