» » NEGA SUV INSHOOTI QURILMADI?

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

NEGA SUV INSHOOTI QURILMADI?

Ўзбекиситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги 2017 йил 18 июль 512-сонли қарорига кўра, Дўстлик маҳалласида сув иншооти қурилиши 2018 йилга белгиланган. Аммо йил поёнига етаяптики, иш бошланмади. Бунга ким жавоб беради?
Дўстлик маҳалласи
фуқаролари.
Юқорида таъкидланган қарор билан тасдиқланган Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2018 йил 21 майдаги республика ишчи гуруҳи йиғилишининг баёни 7-иловасида белгиланган ичимлик суви тармоқларини қуриш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган янги лойиҳалар рўйхатига 16 та маҳалла киритилган. Жумладан лойиҳа қиймати 1 миллиард 631 миллион сўмлик ишлар 7 маҳаллада ниҳоясига етказилмоқда. Келгуси йил яна 9 та лойиҳа амалга оширилади. Дўстлик маҳалласи мазкур рўйхатга киритилмаган.
7-иловада Дўстлик маҳалласида электр таъминотини яхшилаш учун 1 та трансформатор ҳамда 10 кВли янги ҳаво тармоғини қуриш айнан 2018 йилга мўлжалланган. "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан 210 миллион сўмлик ушбу лойиҳани молиялаштириши кўзда тутилган. Маҳаллада 2019 йилда ҳам 133 миллион сўмлик ушбу йўналишдаги ишлар яна давом эттирилади.
Таҳририят.



скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56