» » CHARXINNING QOLIPLI NONI sifati bilan elga manzur

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ / ИҚТИСОДИЙ

CHARXINNING QOLIPLI NONI sifati bilan elga manzur

Кундалик эҳтиёж учун нон ва нон маҳсулотлари доим зарур. Ўз навбатида, нон ишлаб чиқариш корхоналари сони ҳам ортиб бораётир. Бозор рақобатларига дош берадиган шу йўналишдаги ишлаб чиқариш цехлари тобора ривожланмоқда. Аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини пухта ўрганган шу соҳа тадбиркорлари ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланишмоқда. Қолипли нонлари билан кўпчилик эътиборини қозонаётган "Н.М.Нозигулбегим" хусусий ишлаб чиқариш савдо фирмаси Чархин шаҳарчасидаги Улуғбек маҳалласида фаолият юритмоқда.
- 15 йилдан буён нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз,- дейди фирма раҳбари Наргиза Каттаева. - Айни пайтда тумандаги тиббиёт бирлашмасига қарашли барча муассасалар ва 17 та МТМга қолипли нон етказиб бераяпмиз. Бундан ташқари, аҳоли эҳтиёжига қараб ҳар кунига 2000 атрофида нон ишлаб чиқарилаяпти. Маҳсулотимиз сифати, таъми элга манзур бўлаётгани туфайли ишлаб чиқариш ҳажми йил сайин ортаяпти. Самарқанд, Жомбой, Жума ун ишлаб чиқариш корхоналари билан ун етказиб берилиши бўйича ҳар икки томонлама шартнома шартларига риоя қилинмоқда. Бу эса, ишимизда узилишлар бўлмаслигини таъминлаяпти.
Корхона раҳбари таъкидлаганидек, "Микрокредитбанк" Жума филиалидан 2 йил бурун 35 миллион сўмга Россияда ишлаб чиқарилган янги технология келтирилган. Замонавий ускуналар билан ишлаш маҳсулот чиқариш ҳажмини кенгайтирди, сифатини оширди. Натижада молиявий муассасанинг ишончли ҳамкорига айланган фирма кредит маблағларини 2 йил ичида қайтаришга ҳам улгурибди.
- Ҳозир янги технологияларни ўзлаштирган 4 нафар ишчиларимиз баракали меҳнат қилишаяпти, - деди иш бошқарувчи Мўмина опа. - Жамоамизда ишлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Кунлик овқатланиш бепул. Ҳар ой 800 минг сўмдан ортиқ маош олаётган Раҳима Хўшанова, Фахриддин Бобораҳимов сингари жамоамиз аъзоларининг ҳар қайси кунига 1000 тагача сифатли қолипли нон ишлаб чиқаришмоқда. Янги келтирилган технологиянинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 5000 тагача етади.
Тадбиркорнинг режалари ҳам бисёр. Фирма қошида шириншликлар ишлаб чиқариш цехини ҳамда стоматология хизматини ташкил этишни режалаштирган.
Бахтиёр ШУКУРОВ.
Қиёмжон ЗИЁТОВ (фото).


скачать dle 11.3
Калит сўз CHARXINNING QOLIPLI NONI

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56