» » HISOB-KITOB OQSAMAYDI

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

HISOB-KITOB OQSAMAYDI


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги "Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан туман "Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази" унитар корхонаси ташкил этилди.
Туман деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қошида ташкил этилган мазкур марказда бугун 55 нафар ҳисобчилар 970 та фермер хўжаликларига хизмат кўрсатаяпти. Марказ бухгалтерлари фермер хўжаликлари ишчиларига иш ҳақи ва ундан мажбурий ажратмалар, мавсум якуни бўйича товар-моддий захиралари, пул маблағлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказиш, солиқ бўйича ҳисоб-китоб, қарздорлик бўйича солиштирма далолатномаларини тузиш ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш каби вазифаларни бажаради. Албатта, бунинг учун хўжалик раислари низом, қарор, гувоҳнома, электрон рақамли имзо, шартномалар, ишончнома, ҳисоб-фактура, тўлов топшириқномаси, иш ҳақи китоби сингари бир қатор меъёрий ҳужжатларни вақтида ўзларига бириктирилган бухгалтерга тақдим этишлари шарт.
Юқорида айтиб ўтилган керакли ҳужжатларни вақтида тақдим этмасдан, пайсалга солган пахта ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжалик раислари туман прокуратураси қошидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан жаримага тортилади.
Дарвоқе, марказимиз молиявий имконияти чекланган, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш издан чиққан айрим бошқа маҳсулот етиштирувчи хўжаликларга уч ой давомида бепул хизмат кўрсатади. Шунингдек, иккиламчи ҳисоб рақам очиб, улар билан шартнома асосида иш юритиши мумкин.
Марказнинг фаолияти фермер хўжаликлари, айниқса, уларнинг аъзолари учун тўғри ва ишончли ҳисоб-китоб юритилиши билан маъқул бўлди. Шу пайтгача аксарият фермер хўжаликларнинг ҳисоб-китоби улда-жўлда бўлиб, ишчиларининг 2 фоизлик пенсия жамғармаси, ҳатто меҳнат дафтарчаси ҳам юритмаган. Эндиликда ҳар бир фермернинг ҳисоб-китоби тўғри йўлга тушаяпти. Бундан ташқари, бўш бланкаларга муҳр босиш ёки ишончнома, ҳисоб-фактура сингари ҳужжатларни дуч келган жойда қолдириш, қадрсизлантириш каби ҳолатларга барҳам берилади.
- Марказ томонидан бириктирилган Ғайбулла Жумаевга хўжаликнинг барча меъёрий ҳужжатларини топширдим. Бугун 5 нафар ишчимизнинг меҳнат дафтарчаси, шартномаси ва пенсия жамғармаси дафтари тартиб билан юритилаяпти. Ҳақиқатдан ҳам, хўжалигимиз ҳисоб-китоб ишларида оқсаётган эди. Эндиликда ихтиёримиздаги 45 гектар ерда пахта ва бошоқли дон етиштириш учун сарфланадиган харажат ҳамда олинган даромадни қонуний ва ҳаққоний бўлишида биз учун ишончли вакил ўша бухгалтер деб ҳисоблайман, - дейди "Беш найман пахта даласи" фермер хўжалиги раиси Юлдуз Қодирова.
Айни вақтда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг агротехкарталари асосида ажратилган кредит ресурсларини онлайн тарзда бошқариш, тўловларни амалга ошириш ва қолдиқларни назорат қилиб бориш имкониятини берувчи махсус "Mobile Banking" дастурий таъминоти "Агробанк" билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда. Бу дастурнинг ишга тушиши натижасида фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги барча зарур маълумотларнинг электрон базаси яратилади.
Раҳим ОДИРОВ,
туман "Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази" унитар корхонаси директори.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56